Гулнора Маруфовага кўра, “Хотин-қизларга жинсий зўравонлик ҳолатлари камайган, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортмоқда” эмиш. Хўш, бунга нима дейиш керак?
Сенатор Гулнора Маруфова Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари камайгани, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортганини маълум қилиб, яна айтибдики: “Бунда, албатта, қонун бўйича ишлар олиб бориляпти, жамиятимиз ҳам бефарқ бўлмай, нафрат билан муносабат билдиряпти”, - деганмиш у Халқаро пресс-клубнинг 1 февраль кунги сессиясида.
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи Сенатор Гулнора Маруфованинг таъкидлашича, мамлакатда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик икки бараварга камайганмиш.
Қуйидаги сўзлар ҳам Гулнора Маруфовага тарафидан айтилибди: “Буни Ички Ишлар Вазирлигидан олдик. Бу ҳақдаги маълумотлар шу вазирлик томонидан ошкор бўлади. Ҳозир аёлларга нисбатан руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳолатлари кўпаймоқда, статистика буни кўрсатиб турибди. Лекин натижа ҳам бўляпти, масалан, жинсий зўравонликни икки бараварга камайган. Бу борада, албатта, қонун бўйича ишлар олиб бориляпти, тушунтириш ишлари бўлмоқда ва бунга жамиятимизнинг ўзи ҳам бефарқ бўлмай, нафрат билан муносабат билдиряпти".
Бу аёл жинсий, руҳий ва иқтисодий зўравонликка катта эътибор бераётганини тушуниш қийин. Ҳа, бу зўравонликлар бор, аммо уларни чуқурроқ муҳокама қилиш, керакли фактларни айтиш керакмасми?
Керак. Масалан, эски замонларда, айниқса динларнинг кучи зўр бўлган пайтларда, аёл ва эркаклар қонуний йўллар билан ўйланиб, оддий жинсий муносабатда бўлишарди. Зўравонлик билан аёлларни жинсий алоқаларга тортганлар, воқеа маълум бўлиб қолса, ўлдириларди.
Аммо ҳозир, асосан Ғарбда ва ҳатто бошқа баъзи мамлакатларда, балки, Ўзбекистонда ҳам, шундай тарбия ва одатлар ҳаётга кириб келдики, ўйланмаган қиз ва аёллар билан ёши кичик ва каттароқ бўлган эркаклар ўртасида жинсий зўравонлик кескин камайди. Оилавий жинсий алоқалар аввалгидек бўлса керак.
Ички Ишлар Вазирлиги мамлакатда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик икки бараварга камайгани, қонунлаштирилган жинсий алоқалар кескин кўпайганини айтмоқдамиш. Аммо, бу вазирлик ҳам бу камайиш ва кўпайиш ҳақида бундай рақамлар қаердан олинганини айтмаган. Табиий, бу вазирлик рақамли ва рақамсиз кўрсатгичларини УШБУ МАҚОЛАМИЗДАГИ фикрларга асосланиб хабар қилган бўлса керак.
Руҳий зўравонлик масаласи чуқурроқ ўрганилиши лозим, аниқ фатларга асосланган рақамлар келтириса, бунга ишонч пайдо бўлган бўларди.
Энди иқтисодий зўравонлик масаласига келсак, бу ерда аниқ фактлар бор. Маълуми, кўпчилик оилаларда эркаклар юқори мансабларни ва яхши маош бериладиган ишларни эгаллашган, Шунинг учун, айниқса ҳозир, иқтисодий зўравонлик бор нарса, аммо вақти келади, у ҳам кескин камайиб кетса керак. Аёллар борган сари катта маошли ишларни эгаллашга эътиборлари ортаётганини ҳам бизнинг иқтисодий зўравонлик ҳақидаги фикрларни тасдиқлайди.
Демак, Гулнора Маруфова каби аёллар, улар Сенаторми ёки Сенатор эмаслигидан қатъий назар, жинсий, руҳий ва иқтисодий зўравонлик масалаларини чуқурроқ ўрганишлари ШАРТ.
Расмда - Гулнора Маруфова.