26 January 2023
18:24 - Шавкат Мирзиё давлат ташрифи билан Қирғизистонга, аниқроғи, мамлакат пойтахти Бишкекка борди


Бу ташрифнинг қизиқ жойи, янги диктатор Шавкат Мирзиё Бишкека анчадан бери кўринмаётга хижобсиз рафиқаси, Зироатхон Хошимова билан борибди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган “Манас” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олибди.

Бу ерда давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилганмиш, сўнгра Шавкат Мирзиё Қирғизистон Бош Вазири Акилбек Жапаров ҳамроҳлигида “Ата-Бейит” миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрганмиш. У 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган “Уркун” ёдгорлиги пойига гул қўйганмиш.

Эслатиш керакки, бу мажмуа 2000 йилда қирғиз давлатчилигининг энг муҳим босқичлари ҳақидаги тарихий хотирани тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган. Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов таклифи билан ёдгорликка “Ата-Бейит” – “Оталар қабри” деган ном берилган.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январ кунига мўлжалланганмиш.

Кўрамиз, Шавкат Мирзиё биронта амалий иш қололадими, ёки амалий ишлар мухолифатдаги “Бирлик каби партияларга қоладими?.

Расмда Шавкат Мизиё ва Садир Жапаровни рафиқалари билан кўрмоқдасиз.