24 January 2023
14:10 - ЎЗБЕКИСТОНДА АНОМАЛ ҚИШМИ, Ё АНОМАЛ НОМУССИЗЛИК, АНОМАЛ СОВУҚМИ Ё АНОМАЛ СОТҚИНЛИК?!…

Ўзбекистонда қиш, шунчаки қиш…
Вале аномал мустамлакачилик - ўрисга ҳаддан ортиқ
қарамлик - Кремлнинг аномал террори - ўриснинг
аномал геносиди…
Ўзбекистонда аномал сотқинлик - сотқин қўнғирчоқ “давлат” - аномал сотқин “президент”…
Барча конлар ёппасига ўрисга текин хатлаб берилди - қиёматгача…

ЖАНОБ Ш.М.МИРЗИЁЕВ ЖАВОБ БЕРСИН ВА ЎША
ҲУЖЖАТНИ ЭЪЛОН ЭТСИН - ЭР БЎЛСА, АНОМАЛ СОТҚИН БЎЛМАСА:
ҲАЛИ БАЖАРУВЧИ ЧОҒИ МОСКВАГА ГАЗ ИДОРАСИ ТЎРАЛАРИНИ НЕГА ЮБОРДИ, УЛАР ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАРГА ҚЎЛ ҚЎЙИБ КЕЛДИЛАР -
ХОИН Ш.М.М.НИНГ БУЙРУҒИ БИЛАН?!

Ўзбекистондаги барча конлар бўйича мустақил,
халқаро текширув билан элга ҳисоб берсин, йўқса
яқинда қора курсида жавоб беради, Тангрининг
кучига ишониб,(ердаги кучларга ишонмайман) уни огоҳлантираман:
ўғирлаганларини ейолмайди,
қурганларида яшолмайди, дунё унга тор бўлиб қолади…

Ҳокимлар эмас, газ идоралари эмас - шахсан ўзи айбдор…
Ш.М.ва ҳатто мухолифмиз деб юрган Ш.М.кўппаклари
ВВС ва Озодликда барча айбни сотқин Каримовга
тўнкашаяпти - тирик бўлса барчангнинг онангни бопларди…

Гарчи ҳеч ким Каримовдан менчалик ёвузлик кўрмаган бўлса ҳам, ашаддий душманим тўғрисида ҳам чинини айтаман - Каримовнинг сотқинлик даражаси
- Ш.М.нинг сотқинлиги қошида қаҳрамонликка тенгдир
- қачон ҳатто Тошкент токсиз, газсиз қолганди?!…

Каримов тожикка дарёни боғлаб берганмиди?!
Ҳатто янтоқлар қуриб қолди….
Россия жаҳонга ярим миллион куб метрдан ортиқ газ
сотади - қарийиб барчаси М.О.гази.
Ўрнини тўлдиришга сув йўқ - ер остдан шунча ер -
ярим миллион куб метр биргина газдан бўшаяпти -
ер устини ер ости ютади, лаънати гала - юртига
эгалик этолмаган халқ…

Тағин заводни Ўзбекистон қарз олиб қуради -
қарз ўзбекнинг бўйнида - суюлтирилган газни
ўрис сотади - яна олинган қарзлар шу заводларга
йўналтирилади - Кремлга оқади…
Ўзбекистон қарзни мардикор элнинг топганидан
тўлайди - энди Ўзбекистоннинг боши қарздан чиқмайди, М.О.ҳам…
Барига Ш.М. айбдор…

Путин ким президент бўламан деса, Ш.М. дан ўрган дейди…
Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоқистон кунтилари шундоқ тайинланди.
Пирсиён Раҳмон Кремлнинг ишончли қарри канизаги…
Пирсиёнлар Турон қолдиқларини шундай ўлдирмоқдалар…

Ш,М. яқинларидан бири менга:
Мирзиёев Каримов эмас ,чегараларни очди, кўрмайсанми?! - деди.
Ҳа, чегараларни очди ,ўзбек ерларини тожикка, қирғизга, барчага бўлиб берди,
ма санга, ма санга, нима қолди ўзбек деган Ҳасанга…

Бурун Ўзбекистоннинг ер майдони 449 минг кв.км. эди - бугун 444 минг, шу ҳам рост бўлса…
Энг тўғри йўл - М.О.бирлашиши шарт ва шундай бўлади, йўқса М.О. дунё ўпқонига ғарқ бўлади.

Камолиддин Раббимовга ўхшаганлар барча айбни
иркит Каримовга юклаб, Ш.М.ни оқлаяптилар, ШМ.маддоҳлари қатори жавоб берадилар
- элни алдаётганлари учун…
Нечун бу улус қонида хиёнатга ўчлик кучли?!
Собиқ тутқун Аъзам Фармонни укамдай кўраман,
қора кунларда - “Жаслиқ”да айрим даҳшатли кунларда бирга бўлганмиз…

Унинг “Озодлик”даги сўзларини ўқиб, бу сотқинликку дедим.
“Отбозор”да қорақалпоқлар билан кутилмаганда бориб учрашганмиш, қийноқ йўқмиш.
“Отбозор” тутқуннинг уйимики, кутилмаганда очиқ дарвозасидан кириб борган бўлса?!…
Ахир қорақалпоқлар олти ойдан буён қийноқда,
кўчага чиқариб юборса ҳам улар ҳақиқатни айтишдан қўрқадилар…
Аъзамнинг бунга ақли етмаслиги мумкин эмас, сотқинлик этган…

Нега Шавкат Тоштурмага ва ё бошқа турмага элтмади?!
Чунки “Отбозор”да пирсиёнлари бор,миллатчи, террорчи пирсиёнлар….
Мен конларнинг ўрисга текин берилганини ёздим,
конларга аллақандай блогерларни олиб бориб,
бачкана мақолалар ёздирди, ”Отбозор”ни ёздим,
Аъзамнинг сотқинлиги билан жавоб уюштирди…

Ўзбекистонда аномал қўрқоқлик:
қирқ миллионга яқин гала - аёли қизини дунёга чўри ва фоҳиша қилиб бериб,
ўзлари аёлу қизлари юборган пулларга ошхўрлик қилаётган эркаклар эркакми?!…

Мен ўттиз йилдан ошдики, ҳар куни ҳар ерда, ҳатто
зиндонларда шу ҳақиқатларни такрорлаб келдим,
ҳатто “Жаслиқ”дай ўлим лагерида ҳам погонлилар ер чизиб қолардилар,
юртнинг қарамлиги уларга ҳам оғир ботарди…

Кейинги ўн йилдан ортиқ чоғимда мустамлакачилик ва сотқинликка қарши,
конларнинг ўрисга оқаётганига қарши ёзганларим - “Ҳаракат”да.
Нечун “Озодлик”ни милёнта ўқиса, Ш.М.индамайди.
Нечун битганимни битта ўқиса, ўқигану бутун уруғи қўрқитилади?!
“Озодлик” КГБ малайларини сайратиб, пастдагиларни айблайди,
чала - ярим чиқинди эшиттиришлар бермоқда.

Битганларимда барча фожеаларнинг ўқ илдизи -
ўрисга қарамлик ва сотқинлик тўғрисидаги
ҳақиқатлар жамланган…

“Озодлик”дан “Кун уз.” кўп ортиқдир.
Биттаю битта Абдулла Абдуқодиров Кун уз.да
биринчи чиқишида чинини айтди, Тангри асрасин…
Расул нега депутатликдан йўқотилди?
Ш.М.нинг буйруғи билан ҳайдалди - нечун?!
Конларни текин берганлар жазоланади, - деб бир оғиз ёзгани учун…

Аномал - сўзи ҳақида.
Улуғ А.Қодирий арабчани кўп ишлатган кимсаларга
Худаёрхон тилидан “Эналаринг арабдан олганми?!” деган сўроқни берган.
Бугун “Озодлик”даги вайсақилар:
аномал, непотизм, коллапс…каби кўпчилик тушунмайдиган сўзларни
тиқиштириб ташлаяптилар. Оналаринггиз шу сўзларда алла айтганми, сизга?!
Қаттиқ қиш деса етарли - қандоқ ўткир сўз…
қора қиш эвидан ошди… она тилимиз очун тилларининг ҳам отаси, ҳам онаси…

Соатлаб вайсақилик этгунча - газ ва барча бошоғриқлар тўғрисида - ўрисга қарамлик ва сотқинлик
тўғрисида гапирсангларчи - элнинг кўзи очилади. -Элни қачонгача алдашда Ш.М.шериксиз…

Қирқ миллионга яқин эл - Украинанинг уч яшар боласича ақл эгаси эмас:
Украина бизнинг уйимиз - а? - сўраяпти онасидан 2 - 3 яшарлик қизалоқ.
- Ҳа,Украина бизнинг уйимиз!
Йўқса, нега ўрис уйимизга ўт қўймоқда?!…

Биронта лаънати бўлмаган ўзбек борми, сўрайдими:
Турон уйимиз бўлса, ўрис бизнинг конларга нечун эгалик этади,
бизнинг уйда террорчи Путин тезак терадими?!
Нечун лаънати сотқин Ш.М. бизнинг уйда ўзбекни геносид этган
қонхўрларга ёдгорлик ўрнатди?!…

Бир мухолиф профессорнинг суҳбатини “Озодлик”да
эшитдим, ҳам у кишига ҳурматим борлигидан, ҳам
газ тўғрисида гапириши темада борлиги учун.
Бечора профессор қайси сўроқ бўлмасин, демократия, партия, сайлов,
инвестия… беш-ўн сўзни такрорлайверади.
Гўё дунёда эрк, ҳақиқат тўлиб тошиб ётгандай…
Бор нарсадан гапирсангчи, шўрлик профессор?

Уч яшарлик украин қизалоғидай!
Газ конларига ғарқ юрт бу.
Тиллога ғарқ юрт бу!
Санаб чарчаганман - йиғсам аҳмоқ Толстойнинг китобларидан
қалин китоблар бўлади - қани тенгсиз бойликлар?!
Ўриснинг чўнтагида - ўрисни боқаяпти, Украинага бомба бўлиб ёғиляпти…
Сотқин, номуссиз Ш.М.лар боис…
Четдаги”доҳий”лардан бири, олтин заводларидан
олинаётган олтинларни ўзбек амалдорлари ўғирлаб
сотаётгани тўғрисида вайсабди.

Олтиннинг эгаси - Кремль, ҳатто Ш.М.ўғирлаб кўрсинчи, Ш.М.Ўзбекистонга
қоладиган милёндан бирини ўмараяпти…

Оддий ўқувчи даражасида онг йўқ,
Ё, Тангрим, президенти ҳам, мухолифати ҳам бари олим, шоир - ёзувчи, сиёсатшунос,
журналист… тағин бир балолар, депутат, арбоб … туфу - бир эсда қоладиган
сўз йўқ… вайсақилик… қарғишинг бу, қарғишинг….

Энди финча ўқитилармиш…
Ким ўқитади?!
Шу тўнғизмияларми?!
Ёвғонни Қўқоннинг қозонида пиширмай, фин қозонида,
ё немис қозонида пиширса паловга айланадими?!…

Азиз, профессор!
Қарз ҳам, инвестия ҳам - манфаат босқинининг -
манфаат мустамлакачилигининг, манфаат қармоғининг тармоқлари - илгаклари…
Бозор иқтисоди ҳам коммунистик иқтисоддай бошқарилади… ҳатто урушлар ҳам…
Бу ҳақиқатлар ҳақида ёзилмйди…
Буни на нодон президент, на сиз, на четда изғиб
юрган эсдан айри “донишмандлар” тушунадилар…
Тоғдек тиллонггизни бир қоп қоғозга олиб кетадилар…
Нимаси бозор, нимаси инвестия…

Ўзбекистонда аномал саводсизлик…
Ўзбекистонда, Марказий Осиёда улуғ Тангрининг аномал қарғиши…
Юртни номусли президент,
Номусли бозор,
Ота - боболаримизнинг номусли йўли,
Мустақиллик,
Мустақил техналогия,
Номусли дунёқараш қутқаради.
Бу учун номусли эл керак!
Қану у - армон…
-------------------------------------------
2023 йил, 19 январь.

Отлан, тилак отида отлан,
Энди кечдир демакка эрта!
Чин ўт - севги ўтидир, ўтлан,
Энди кечдир демакка эрта!

Ёшинг саксон, эҳтимол тўқсон,
Юрагингда жўш урсин тўғён,
Уммон бўлгин, қартаймас уммон,
Энди кечдир демакка эрта!

Чиққан қуёш ўзим - ўт чашма,
Ботган қуёш мен эмас, бошқа,
Оташ бўлиб, кун бўлиб яша,
Энди кечдир демакка эрта!

Тананг кучи бўлса бир тукча,
Кучли руҳинг этар бор кўкча,
Жўшиб сиғма бутун борлиққа,
Энди кечдир демакка эрта!

Ишонч - мангу ёшлик дояси,
Ҳаёт нима - Тангри сояси,
Тарк этмагин инсон боласи,
Энди кечдир демакка эрта!

Бўлма зинҳор Ўзидан айри,
Кундан - кунга яшарар Тангри,
Тангридаги бўларми қарри,
Энди кечдир демакка эрта!
-------------------------------------------
2023 йил, 20 январь.

Мен билан ўйнашма, номард,
Ким ўтдан бутун чиқади?!
Дамимдан олов чиққанда,
Дамингдан тутун чиқади.

Жойим - ҳақ жўшининг тўри,
Кўкдан кенг оташим қўри,
Бўласан ўтимга мўри,
Ичингдан қуюн чиқади.

На эркаксан ва на моча,
Сендайлар мунча кўп мунча?!
Зоти пастлардан, пастбачча,
На эр, на хотин чиқади…

2022 йил, 20 декабрь.
------------------------------------------------
Борини аямас мендан ҳеч қачон,
БируБорда бори менга етарли.
Ўзидан ўзгадан тилаган нодон,
Бируборда бори менга етарли.

Ҳикмат омборлари - бошим - онгимда,
Жасорат омбори эрк деб жанггимда,
Тоза ёғдулари тоза тонггимда,
Бируборда бори менга етарли.

Энг буюк омбори - номусдир - ордир,
Орим шу омборга эга - тождордир,
Пойимда номуссиз тождорлар хордир,
Бируборда бори менга етарли.

Қора қишми,ёзми сувсиз биёбон,
Экмай, кеча - кундуз йиғаман хирмон,
Меники Ўзида бўлса қанча кон,
Бируборда бори менга етарли!!!

2023 йил, 20 январь.