Ўзбекистон диктатори Шавкат Мирзиё Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб Овози” саммити ялпи мажлисида иштирок этармиш. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг сайтлари хабар бердилар.
“Глобал Жануб Овози” - ўйинчоқ ташкилот, у кўпроқ Росссияга хизмат қилса керак. Шавкат Мирзиё бу ўйинчоқда ўйнаб, Росссияга хизмат қилмоқчи.
Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган “Глобал Жануб Овози”да Бангладеш, Вьетнам, Камбоджа, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам қатнашармиш. Жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф қилинган.
Ҳиндистоннинг “Катта йигирматалик”даги раислиги доирасида ўтказилаётган саммит мақсади ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлида, иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида фикр алмашиш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдек кўрсатилмоқчи.
Шавкат Мирзиёнинг бу онлайн мажлисда қатнанашиши Ўзбекистон учун навбатдаги аҳмоқлик ва пасткашлик бўлади. Демак, бундай нарсаларни четга улоқтиришимиз керак. Ҳаммани шунга чақирамиз!!!! Шундай қиламиз, Шавкат Мирзиё Ислом Карим билан бир ахлатхонага тушиши муқаррар!