27 November 2022
13:19 -
Самарқандда “Халқ Банки” ходими 3 минг доллар пора олаётганда ушланибди, ўша куниёқ пора олаётганда ушланибди
У кредит тўловларини тўламаган фуқародан суд томонидан тайинланадиган 93 миллион сўм давлат божини йўқотиб бериш ва суд ишини кечиктириш эвазига 3 минг доллар пул сўраган экан.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 ноябр куни фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, ўзидан пора талаб қилаётган банк ходимига чора кўришни сўраган.
Фуқаронинг мурожаатига кўра, у АТБ “Халқ Банки”нинг Самарқанд вилоят филиалидан 830 миллион сўм кредит олган. Кредитни расмийлаштиришда фуқарога тегишли хусусий корхона гаровга қўйилган. Фуқаро тўловларни вақтида тўлай олмагани сабабли кредит қарздорлиги бўйича иш судга оширилган.
Шундан сўнг банк ходими суд томонидан тайинланадиган 93 миллион сўм давлат божини йўқотиб беришини ва суд ишини кечиктиришини айтиб, эвазига фуқародан 3 минг доллар пул сўраган. Банк ходими сўраган пулидан дастлаб 1050 доллар олган ва қолган 1950 долларни талаб қилган.
Аризага асосан 2022 йил 21 ноябр куни ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Бўлими, ДХХ ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида банк ходими ариза муаллифидан 1950 доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Қайд этилишича, банк ходими Жиноят процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.