Германия Канцлери Олаф Шолц очиқ мурожаат қилибди ва “Россия тинчлик учун йўлни очиб бериши кераклигини” таъкидлабди, Владимир Путинни Украинадан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ва урушни тугатишга чақирибди.
“Урушни тўхтат, қўшинларни олиб чиқ ва тинчлик учун йўлни очиб бер. Россия Украина олдига тинчлик шартларини қўя олмайди”, дебди Олаф Шолц ГСДП Партияси конференциясида.
Бундан ташқари, Канцлер “ҳеч ким бошқа бировнинг ҳудудини ўзлаштириб олишига рухсат берилмаслигини таъкидлабди”.
Аввалроқ, Германия биринчи IRIS-T ҳаво мудофаа тизимини Украинага топширган, у “жуда яхши” натижаларни кўрсатган эди.
Сентябрда Украина Германиядан Mars II ракета тизимлари ва Dingo зирҳли транспортёрларини олди. Шунингдек, мамлакат Украинага яна тўртта Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар ускуна ва ўқ-дорилар жўнатилишини эълон қилди.
Германия замонавий танкларни Украинага топширишга шошилмаяпти. Олаф Шолц Германия Leopard II танкларини Украинага юбормаслигини, чунки “уруш кўламининг кенгайишига” йўл қўймоқчи эмаслигини айтибди.