14 November 2022
21:18 -
Газ-свет муаммоси ҳақида: “50 йилдан бери ечилмас муаммо...”
Сўнгги вақтда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида энергия таъминотида узоқ муддатли узилишлар кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда оғир аҳволдаги беморлар даволанаётган шифохона, давлат хизматлари марказлари, банклар, маҳаллий ҳокимликлар электрсиз қолгани ҳақида хабарлар кўп. Жамоатчилик фаоллари аввалги йиллардан фарқли равишда ҳали изғирин совуқ бошланмай туриб энергия таъминотида жиддий муаммолар кузатилаётганидан хавотирга тушишмоқда.
Кунлар кескин совий бошлагандан сўнг истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газга бўлган талаби ҳам ортиши ҳам янглик эмас. Энергетика вазирлигига кўра, совуқ кунларда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босими ҳам кескин пасайиши кузатилмоқда. Вазирлик изоҳида, шунингдек, айрим иссиқлик электр станцияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бораётгани, бу эса, ўз навбатида, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми пасайишига олиб келаётгани, йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритилаётгани таъкидланган.
Таъминотдаги муаммолар туфайли Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб бўлди.
Электр ва газ бизда 30 йилдан бери ечилмас муаммо. Лекин нега шундай қийинчилик ва муаммода эканимизни билмаймиз. Қанча газ ёки электр керагу, ҳукумат нега булар билан таъминлай олмаётганини тушунмаймиз. Кичик ва ночор бир рўзғорда ҳам муаммолар аста-секин ечилади. Лекин катта ва энергия ресурсларига бой мамлакатда бир неча ўн йиллардан бери бу масала нега ҳал этиб бўлмаётганини англамаймиз.
Демакки, муаммо бор, ечим йўқ экан (ҳукуматда), келинглар масалани оммага ошкор қилайлик. Аҳолимизга қанча газ ва қанча электр керак, шундан қанчасини ҳукумат етказа олади ва қолганини қай йўл билан ҳосил қилиш мумкин?
Шу каби саволларга жавобларни ҳамма билсин ва ҳамма бош қотирсин. Чунки нон каби зарур бу эҳтиёжларни халқ ҳар йили умид билан кутади.
Ёлғон ваъдаларга ишонади ва катта қисми совуқ ва зулматдан қийналиб қиш ўтказса, оз бир қисми ис газидан заҳарланади ва бир неча ўнлаби ўлиб кетаверади. Қишда машинасини ҳайдай олмайди, қоронғи ва совуқда болалари дарс тайёрлай олмайди. Касал, заиф ва қарилари совуқ ва қоронғиликдан туни билан инграб чиқади.
Муаммо ҳамманики экан, ҳамма бош қотирсин. Уларнинг ечилмас эканини билса, англаса сабр қилсин ва ваъдаларга суянмасин. Кўмирини, тезагини ғамласин, ёқиб-битирилган дарахтзорлар ўрнини тўлдирсин, кейинги ўн йилликлардаги қишларга тайёрлансин. Ҳар кузда дардини достон қилавермаслик керак.
Халқ билан сифатли коммуникация керак. Халқ дардига кимгадир фойдали пайти қулоқ тутиш керак эмас, балки ҳар куни, ҳар соатда манзилли гапирилмас экан, халқнинг давлатга ишончини, агар қолган бўлса, борини ҳам йўқотиш мумкин эмас.
Энергетика тизими дабдаласи чиққан бўлса - гапирилсин, ким дабдала қилган бўлса - жазосини олсин. Халқ билсин, нега бундай бўлаётганини. Одамларни ўз дарди билан ёлғиз қолдиришнинг бадали қиммат бўлади.