10 November 2022
14:13 - Самарқандда чегаралар дахлсизлиги ва ички ишларга аралашмасликка асосланган ташкилот саммити ҳақида

Қадимий шаҳар яна бир муҳим тадбирга, тўғрироғи, Туркий Давлатлар Ташкилоти кенгаши саммитига мезбонлик қилмоқчи. Сўнгги вақтлар тенденциясига эътибор қаратилса, қатор халқаро тадбирлар айнан Самарқандда ўтказилаётганини кўринади ва бу анъана давомли бўлиши кутилаётгани ҳам аниқ.

Дунёдаги вазият, иттифоқчилар, ҳамкор давлатлар таркиби мунтазам ўзгариб бориши дини, тили ва анъаналари уйғун мамлакатлар ўртасидаги ҳақиқий дўстликка эҳтиёж нақадар муҳимлигини кўрсатиши жуда муҳим эканлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Жаҳондаги янги геоиқтисодий воқеликлар таъсирида юзага келган минтақавий даражадаги янги феномен сифатида таъриф этилаётган Туркий давлатлар ташкилоти ўз олдига жиддий мақсадларни қўйибди. Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган навбатдаги йиғилишда қатор муҳим ҳужжатлар қаторида “Самарқанд Декларацияси” ҳам имзоланиши кутилмоқда эканлиги ҳам жуда муҳим-ку!

Умуман, бу ташкилотга аъзо давлатлар жуда кўпчилик йўналишда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни ният қилишган.

Пандемия, иқлим ўзгариши, АҚШ, Россия, Хитой, Эрон каби йирик давлатлар ўртасидаги “санкциялар уруши”, таъминот занжирларидаги узилишлар, озиқ-овқат маҳсулотлари инқирози билан боғлиқ дунё сиёсати ва иқтисодиётидаги ноаниқлик ва нотинчлик шароитида дунёда объектив тарзда минтақавийлашув тенденцияси, минтақавий ташкилотларнинг, жумладан, Туркий Давлатлар Ташкилоти ҳаракатларида фаоллик кучаймоқда-ку.

Ташкилотнинг интеграция жараёнлари, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, туризм, энергетика, транспорт ва транзит ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда фаол ривожланаётгани ҳам ўз-ўзидан маълум эканлиги ҳам жуда муҳим.

Транспорт, энергетика ва туризм соҳаларидаги турли лойиҳаларни фаоллаштирилиши ТДТ доирасидаги янги тенденцияга айланмоқда. Бу эса Ташкилотнинг иқтисодий аҳамиятини биринчи ўринга олиб чиқиши ҳам ўз-ўзиндан маълум. ТДТнинг "Туркий нигоҳ – 2040" ривожланиш стратегияси иқтисодий йўналишида мамлакатлар ўртасида тўсиқсиз товар алмашинувини таъминлайдиган эркин савдо зонасини яратиш стратегик мақсад сифатида белгиланган-ку.

Ташкилотнинг БМТ Низоми мақсад ва тамойилларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа тамойиллари ва нормаларига, шу жумладан суверен тенглик, ҳудудий яхлитлик ва халқаро миқёсда тан олинган чегараларнинг дахлсизлиги, ички ишларга аралашмаслик, унинг очиқлиги ҳамда учинчи давлатлар ва ташкилотларга қарши йўналтирилмаганлиги боис бу Ташкилот барча аъзолар учун ишончли эканлигини кўрсатилибди?

Туркий давлатлар ташкилоти фақат сиёсий ва хавфсизлик масалалари билан чекланиб қолмас экан. Иқтисодиёт, инновациялар, туризм, транспорт, фан-таълим, маданият бўйича ҳам ҳамкорлик ўрнатилармиш. Жумладан, ташкилот инвестиция жамғармаси таъсис этилади, иқтисодиётга инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшма режалар кўриб чиқилмоқдамиш. Бундан ташқари Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида битим имзоланиши мўлжалланган эканку!

2021 йилда Ўзбекистоннинг Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаси 8,3 миллиард долларни, шундан экспорт ҳажми 3,1 миллиард, импорт ҳажми 5,3 миллиард долларни ташкил этган экан. Қани кўрамиз, буёғи нима бўлади! Кўрамиз, Самарқандда бу конференция қандай ўтади? Қани айтинглар, нима янги йилда ишлар қандай ўтади?