04 November 2022
10:00 - Юсуф Жума: ҚИРҚ КУНЛИК ҲОМИЛАНИНГ ПОДШО БЎЛГАНИ ТЎҒРИСИДА РИВОЯТ…

ЎЗБЕКНИНГ УЛУҒИ ОБИД АСОМНИНГ ХОТИРАСИГА
БАҒИШЛАНАДИ - барча ўтган улуғларимизга
УЛУҒ ТАНГРИНИНГ ОЛҚИШЛАРИ БЎЛСИН!

Кеча бўйи қор ёғди.
Тўққиз осмон пахта бўлиб,ерга тўкилгандай.
Ўғлим, Исматилло, ичимдан чиқ.
Кўнглинг яйрайди.
Роса мақтадинггиз, қани, онажон, дарвозани очингчи, бир боқайчи.
Даҳшатку, совуқ. Дарвозани ёпинг, мунча катта очасиз?!
Ичимдан чиқ, сочингга оқ тушгану, тўғилмайсан.
Тағин ичимда укаларинг бор - Шуҳратилло, Қудратило,
Шавкатилло, Ҳурматилло, бола - чақалари…
Мунча юкни кўтаришнинг ўзи бўладими?!
Тўғил, ўғлим.
- Қишнинг қора чилласидами?!

Ёзда иссиқ дейсан, баҳорда сел олиб кетади дейсан, кузда қировдан қўрқасан.
Қачон тўғиласан, ичимдан чиқ, президентдан газ сўра.
Ҳар киши бошига тўрттадан газ кони.
Бутун юртда биронтанинг уйида газ йўқ.
Вой, онажон, эллик беш йилдан буён ичингизда асраб келаётган боланггиздан тўйдингизми?!
Ёмон подшо ўлди, яхши подшо бўлди.
Тўғри гап учун қамамайди.
- Ўтган замонлар хомчилик замонлар эди,
Ҳозирги замон пишиқчилик замони, онажон.
- Бу нима деганинг?
Ўтган замонларда тўғригуй қамаларди,
Дунё норозилик билдирарди.
Энди-чи, тўғрисўзни касалхонада оппоқ халатлар кийдириб,
оппоқ тўшаклар устида ҳурмат билан ўлдирадилар.
Тўғилганлар кечирилмайдилар:
Қани Васила Иноят?!
Қани Ботир Норбой?!
Қани олтин конларидан гапирган топ -тоза
собиқ давлат котиби Раҳим Ражаб?!
Қани буюк Обид Асом?!…
Кунлари битгандир-да.
Ўн миллионлар яшаяптиларку?!
Ўн миллионлар - тўғилмаганлар, онажонларининг
ичидагилар, менинг соддагина онажоним.
Ер юзида ўн миллиардга яқин қулу – чўрилар яшаяптилар –
биз газ сўрай олмаганмиздай, улар эрк сўролмайдилар.
Сўраб кўрсинчи?!
Инсоният тилсиз - ҳомила!
Бу очунда барча жонзот тўғилади.
Арслон наъра тортади.
Ҳатто эшак ҳанграйди.
Занжирни узишга уринади.
Қўйлар марайдилар…
Лекин инсоният тўғилмайди.
Онасининг ичида урчиб, онасининг ичида кун
кўрмай ўтиб кетади.
Жавҳар Дудадай эрлару, Украина элидай мардоналарни
одамзот кам тўғади…

Бунақа гапларга ақлим етмайди.
Зада бўлдим турмушдан.
Наҳотки ичимдагиларни гўрга ҳам олиб кетсам?!
Онажон, минглаб эл шоирлари - уларнинг ичида шоири бўлмаса ҳам –
сенаторлари бор, халқ шоирлари бор - тўғилмаяптиларку?!
Депутатлар - онасининг жониворида.
Сенатнинг каттаконига - номуссиз хотинга қаранг,
тўғилмаган - шу учун бункирдаги қўрқоқ қотил Путиндан орден олди.
Тўғилмагани учун!
Тонгда Путинга иштон туширса, шомда Сига иштон
туширади - йўқ,йўқ, иштон туширади деб уни улуғладим, асли иштонсиз…
ҳомилада иштон - бўладими …доим тайёр - пионер.
Ишонмасанггиз теливизорга чиққанида қаранг…
Подшомиз ҳам тўғилмаган пионер…
Тиржайиб орден олишни бошлаб берди…
Ботирлар - тўғилганлар - номуслилар!
Қўрқоқлар - тўғилмаганлар - номуссизлар!

Авлиёмиз деб юрган ҳожилар – оналарининг жониворларида.
Погонлилар - оналарининг жониворларида.
Бош вазиру, вазирлар - оналарининг жониворларида.
Бугунги подшомиз - онасининг жониворида.
Бурунги подшомиз саксон йил онагинасининг
жониворида чиқмади - ҳатто подшо бўлиб ҳам!
“Президент” бўлаётганида, тайинлашдан бурун
Кремлдагилар буюрган:
Ҳомила бўласан,элингни ҳам ҳомила қиласан.
Юртингнинг ер ости, ер усти бойликларини Россияга ташиймиз!
Ҳеч кимдан садо чиқмасин!
Розимисан?
Қуллуқ қилиб, қасамёд этган.
Иш бошлагач, погонли идораларнинг тўраларини тўплаб буюрган:
Миллатни - иркит халқни уч ой ичида ҳомилага айлантиринг!
Қандоқ Ислом Абдуғаниевич?!
Саксон - юз яшар чоллар кампирлар оналари
ўтгани аниқ, қандоқ ҳомилага айлантирамиз?
Ҳомила гапирадими?! - сўрабди И.К.
Йўқ, Ислом Абдуғаниевич!
Ҳомила оч бўлса, ош сўрайдими?!
Йўқ, Ислом Абдуғаниевич!
Совуқда қолса, газ сўрайдими?!
Йўқ, Ислом Абдуғаниевич!
Онасини зўрласанг, зўрлама дейдими?!
Йўқ, Ислом Абдуғаниевич!
Аборт қиламан десанг, йўқ дейдими?!
Йўқ, Ислом Абдуғаниевич!
Энди тушундингларми, элни ҳомила этиш нималигини?!
Тушундик,уч ойда эмас,уч кунда халқни ҳомилага айлантирамиз!
Ўзларинг ҳам ҳомила бўлинг, баракат топкурлар.
Мен ҳам Москва олдида ҳомиламан.
Бутун инсоният ҳомила.
Ҳатто осмон ҳам ҳомила…мангу жим…

Бурунги ҳомила подшодан яна бир ривоят:
Погонли идораларнинг бошлиқларига дебти:
Оналаринггиз қорнидан погон билан тўғилганмисизлар?!
Йўқ, жаноб Президент!
Погонларимизни сизнинг муборак қўлинггиздан олганмиз! –
деб жавоб берибди, вазир Зокир.
Прокурор Рашидча ҳам, қулоқ идорасининг раиси
Рустам ҳам вазирнинг жавобини такрорлашибдилар.

Йўқса, нега менга хиёнат этаяпсизлар?!
Бошларимиз муқаддас оёқларинггизда! - деб
Рустам ўнг оёғига, Зокир чап оёғига, Рашид “ўртадаги
оёғига” бошларини қўйибдилар.
Айтингчи,халқнинг истаги нима?!
Ҳар бирида машина бўлишини исташади, - дебти
Рустам бошини бир оз кўтариб.
Бу исёнку?!
Тушунмадим, Ислом ака?! - дебти Зокир.
Э Ислом акангнинг ҳам, сенинг ҳам …нимасини тушунмайсан,
аҳмоқ?! - деб Зокирнинг бошига мушт туширибди - Ахир бугун кўнгли
машина тиласа, эртага самолёт тилайди.
Самолёт битта - фақат Президентда бор!
Демак, эртага ўрнимга ўн милёнлаб даъвогар бўлади.
Тушундим, Ислом ака, мени тўғри сўкдинггиз, урдинггиз,
мен аҳмоққа бу кам, яна сўкинг, яна калтакланг!
Тушунган бўлсаларинг, ишга киришинг!
Хўб бўлади! - дебти оёқдагилар…

Орадан уч ҳафта ўтибди.
Элнинг истаги нима?!
Муҳтарам Президент! - сайрай бошлабди Зокир -
Машинаси борларнинг машиналарини тортиб олдик,
бари солиқни тўламаганига иқрор бўлиб, мошинларини топширдилар.
Халқнинг ягона истаги - Теливизор!
Теливизор?! Бу исёнку?!
Барчани бузадиган шу - сайлов, эрк, ҳақиқат,демократия…
Эсларинг борми?!
Тушундик! - дебтилар жўровоз.
Ишга киришинг, йўқса погонсиз қоласиз.

Орадан яна уч ҳафта ўтибди.
Элнинг истаги нима?!
Бир бурда нон!
Теливизор кўришга ҳеч кимнинг вақти йўқ -
тинса очликдан ўлади, теливизорларга сичқонлар ин қурганлар.
Бир бурда нон топган кунлари - Байрам!
Яхши, энди тинч ухласам бўлади.
Лекин байрамлари камроқ бўлсин, кўп байрам ҳам элни бузади.
Ҳатто Ғарбда ҳам, АҚШда ҳам байрам онда - сонда…
Хўп бўлади, жаноб Президент! -дебтилар погонлилар жўровоз….

Мана шунақа ҳақиқатлар бор, онажон,
китобларда ёзилмайди, газеталарда ёзилмайди.
Бутун дунёда тўғилиш кам, бизда эса йўқ ҳисоби.
Онда - сонда Шовруқ Рўзмуродга ўхшаганлар тўғиладилар –
уларни Шовруқни ўлдиргандай ўлдирадилар.
Эмин Усмон, Абдуманноп Пўлат,Тойиба Тўлаганова…
Минглаб ўлдирилдилар…
Биргина водийдан минглаб қаҳрамон Қаҳрамонлар - эрлар ўлдирилдилар…
Бурунги замонларда ҳам тўғилганлар кечирилмаганлар.
Бугунги замонда ҳам тўғилганлар кечирилмайдилар…

Ўша ўтмиш замонда бир мухолифатчи сотқин ҳам тўғилгандай бўлганди,
уни кўрган киши оқ соқолли қора кимса дейди.
Йўқ, йўқ, юзи қора эмас, унда умуман юз йўқ,юзсиз,
юзи бўлиб кўринган қора дарвоза.
Дарвоза тирқишидан оқ соқоли чиқиб турибди -
шу боисдан ўзини қаҳрамон санайди лаънати.

Алқисса, онажон,
Бурунги подшо етти ойлик ҳомила эди -
ҳар қалай онасининг ичида қимирлаб турарди.
Бугунгиси қирқ кунлик!
Тайинлашдан бурун Кремлнинг каттакони дебти:
Сени тайинлайман, КГБ сени дунёда тенгги йўқ
сотқин деб топди - шу боис сени”президент” этаман.
Шарти шуки, сен ҳомила бўласан!
Неча ойлик, хўжайин?
Ҳомила бўлсанг, бас,иста етти ойлик, иста тўққиз ойлик.
Йўқ - йўқ, хўжайин.
Етти ойлик ҳомила қимирлайди - бу сизга исёнку?!
Мен қилт этмайман - қирқ кунлик ҳомила бўламан!
Сиздай хўжайинга севгим бу!
Қойил, мен буни ўйламаган эканман!

Алқисса,
Эл ҳам шундай - бурун етти ойлик ҳомила бўлса,
ҳозир қирқ кунлик - мана сизга ривожланиш, мана сизга ислоҳатлар…
Бурун хомчилик замони эди,
Бугун пишиқчилик замони…

Аслида бутун дунёда шундай, президентлар тайинланадилар.
Гапларинг ёлғон, ичида ётибсан, тўғилмагансан,
мунча гапни қайдан олдинг. Дунёда сайлов бор.
Бизда ҳам сайлов бўлди, мен овоз бердим.
Президентимизни овоз бердим.
Онажон! Тўғилмаганим боис анави идорада трол бўлиб ишлайман –
кўп гапни биламан.
Тўғилмасдана?!
Тўғилган фаррош ҳам бўлолмайди, тўғилган гўрда мурда бўлади!
Бутун дунёда шундай - бу жаҳонда фақат ҳомилалар яшашга ҳақли.
Еимсалар тўғилмай президент бўлганда, мен қулоқлар
идорасида ишлай олмайманми?!
Мени чалғитманг, ҳақиқатларни билиб олинг:
Энг адолатли сайлов ҳам - сайлов қуттисидан - чиқинди идишигача!!!
Демократия ҳам - сайлов қутисидан - чиқинди идишигача!!!
Овозлар - қоғозлар сайлов қуттисидан чиқинди идишига кўчиб,
чиқиндижойида қайта ишланиб,
ўқувчиларга дафтар этилиб, сотилади…
Чет элларда ҳам Президент тайинловчилар бор,
уч -тўртини ҳисобга олмаса…
Номзодларнинг тўғилган - тўғилмагани текширилади.

- Президент бўлсанг - ҳақ томонда турасанми, ноҳақ томонда турасанми?
Кўпчилик номзод ҳақ томонда дебти.
Ким ҳам ноҳақ томонда тураман дерди.
Бир пишиғи - тўғилмагани президент этиб, тайинланган - “сайланган”.
Биласизми у нима деганини - билмайсиз!
Буйрилган томонда тураман деган.

Тағин тайинловчилар сўрашган.
Ўйлаб гапирасанми, ўйламай сўйласанми, сўзлаганда қандоқ сўзлайсан?
Кўпчилик номзод ўйлаб гапираман деган.
Ҳатто бири чуқур ўйлаб, сўнг сўйламан деган.
Улар танланмаганлар.
Пишиғи - тўғилмагани индамай тураверган.
Гапир, десалар - ёзувини - битикни бермадингларку,
ёзиб берганларинггизни гапираман - деган ва ютган.

Номзодлардан яна - бошинг борми? - деб сўрашган.
Албатта, бошим бор, - деган ҳар бири.
Сўроқ битта - битта бўладику.
Пишиғи - бошим йўқ! - деган - ёшлигимда бир дўстим
билан бир қизни сен олма, мен оламан деб тортишдим.
Тортишганда калла кетади - каллам кетиб қолган.
Сен президент бўладиганга ўхшаяпсан, бизга бошсиз керак,
бизнинг бошларимиз етарли.
Лекин алдаётган бўлма, алдасанг, сенга ёмон бўлади.
Йўқ, каллам бўлса президент бўламан деб
ихтиёрий тутқунликни истармидим?!
Каллам кетиб қолган.
Танловчилар қидирув идораларига буюрибдилар:
Қидиринглар, бу калласини атайлаб бирон ерга бекитиб қўйган бўлмасин!
Ўша калласиз президент ҳозир, лекин қидирувчилар
ҳамон қидирмоқдалар унинг калласини.
Қидирувчилардан бирига президент дебти:
Калламни топсаларинг ҳам ошкор этманглар, яна номзодимни қўймоқчиман.
Президентнинг гапини қидирувчи теливизорда айтибди,
лекин калла топилмагани учун ишида…
Гапнинг пўсткалласи,
Инсониятнинг эришгани -
Сайлов қуттисидан - чиқинди идишигача бўлган
демократия - озодлик -адолат!
Тўғилмаганига яраша…
Бас,тўғилмаганинг етмагандай бошимни ҳам единг!
Ўчир овознгни!…

Она - боланинг шу гап - сўзидан сўнг орадан олти ой ўтди.
Кунлардан бир кун энди эллик олти яшарлик
қирқ кунлик ҳомила дарвоза орқасидан онасини чақирди.
- Онажон.
- Нима дейсан?
- Қирқ кунлик ҳомила президент қорақалпоқларни отибди.
-Сенга нима?!
Сўзинггизга кириб, қишда тўғилиб, газ сўрасам, мени ҳам отарди.
Шу боис ҳеч қачон менга тўғил деманг – тўғилганлар отиладилар.
Тўғилсам, отиламан.
Тўғганинггиз учун погонлилар келиб, дарвозани михлаб ташлайдилар.
Миршаб михлайди…
Прокурор михлайди…
ДХК михлайди…
Улар ҳатто ўз оналарининг дарвозаларини михлаганлар - шу боис ишга олинганлар…

Тағин Хитойдан камералар олиб келиб, арвозаларга камералар ўрнатмоқдалар.
Алқисса, ҳозир пишиқчилик замони…

2022 йил, 2 ноябрь.