29 October 2022
14:16 - Ўзбеекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинганмиш!
Давлат Статистика Қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилибди.

Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилибди.

2022 йил 26 октябрь ҳолатига кўра:

- суякли мол гўшти (1 кг) - 49 500 – 78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) - 58 000 – 91 000 сўм;
- картошка (1 кг) - 2 500 – 6 000 сўм;
- пиёз (1 кг) - 2 000 – 5 000 сўм;
- сабзи (1 кг) - 1 500 – 5 000 сўм;
- тухум (10 дона) - 9 000 – 16 000 сўм;
- гуруч (1 кг) - 5 000 – 26 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) - 16 500 – 30 000 сўм;
- шакар (1 кг) - 12 000 – 17 000 сўм.

Бунда, деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинганмиш. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаганмиш.

Демак, бозорда қанча кузатув натижалари бўйича, қанча озиқ-овқат махсулотларининг нархи белгилаб берилибди. Ваҳолангки, Ўзбекистонимизда катта-кичик нархларнинг ҳаммаси очиб берилган эмас, ҳамма нарх бозорда бўлади, нахотки давлатда шунчалик катта ўзгаришлар бўлиши айтилмаган!!!