25 October 2022
16:50 -
Туркий давлатлар учун ягона алифбо: Ўзбекистон қандай йўл тутиши керак?
Улуғбек Ҳамдамга берилган ушбу жавоблар ўта муҳим бўлибди.Унга берилган саволлар ҳам ўта муҳим бўлгани гап-сўзсиздир.
Туркий давлатлар ташкилоти ягона ўрта алифбо яратиш масаласини муҳокама қилишибди ва жавоблар қуйидагича.
20 октябр куни Туркиянинг Бурса шаҳрида Турк тили кунининг 90 йиллигига бағишланган семинар ўтказилган ва унда Туркий давлатлар ташкилотига ягона алифбо яратиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарор тақдим этилган.
Бу ҳақда хабар берган Туркия ОАВларига кўра, семинарда олимлар ўз мамлакатларидаги алифбо ва тарихий тил жараёнлари ҳақида маълумот бериб, ягона алифбога ўтиш ишларини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаган.
Бу семинарда Ўзбекистон вакиллари иштирок этмагани, аммо ҳукумат мавзу атрофидаги муҳокамаларни жиддий тарзда кузатиб бораётгани алоҳида таъкидланибди.
- Улуғбек ака, туркий давлатларнинг ягона алифбоси бу – қандай ғоя, унинг тарихий илдизлари қаерга бориб тақалади? Унга бугун қанчалик зарурат бор?
– Алифбонинг бирлик ғояси бу жуда яхши ғоя. Чунки бу бирликка хизмат қилади. Бурсада алифбонинг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилган конференцияда шундай ғоя ўртага ташланган. Буни бир зиёли сифатида қўллаб-қувватлайман. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Алишер Навоий асарларини XVIII асрга қадар Туркияда ҳам ўқиб бемалол тушунишган. Озорбойжонда ҳам, Қозоғистонда ҳам худди шундай бўлган. Бу ўша алифбонинг бир хиллиги сабабли келиб чиққан. Чунки ўша пайтларда алифбо ҳаммада бир хил, араб имлосида эди.
ХХ асрнинг бошларида Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”ини бошқа туркий халқлар ҳам тушунган. Масалан, Татаристонда бу асар қандай севиб ўқилган? Ҳаммасининг сабаби алифбо бирлигида. Буни адабиёт нуқтаи назарида таҳлил қиляпман. Аммо бошқа соҳалардан ҳам бу ижобий натижа беради. Мисол учун Қозоғистондаги бир иқтисодчининг ёзган китобини бизнинг иқтисодчилар бемалол ўқиб тушунишган. Бу ерда тил бирлиги ва якдиллик бор.
Агар шундай бўлса, бугунги ўзбек ёзувчиларининг асарларини таржима қилишга ҳожат қолмайди. Туркий тилдан хабардор бўлган қардош халқлар бемалол ўқиб тушуна олади. Қардош халқлар алифбо турлича бўлгандан кейингина Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов асарларини таржима қила бошлашди. Бундан ташқари, алифбо ҳар хил бўлиши ортидан халқлар ўртасидаги муносабатлар ҳам қийин бўлиб қолди. Тушуниш мушкуллашди. Алифбо бирлиги ҳақида гапирганда яна бир масала юзага чиқади. Бу ерда қандай алифбо бўлиши ва қайси тилнинг хусусиятларини қамраб олиши алоҳида масала сифатида ўрганишни талаб қилади.
Афсуски, бундан хабардор эмасман. Лекин тарихда ўрта турк тилини жорий қилиш борасида иш олиб борилганидан хабардор эдим. Бунга оид луғатлар ҳам ташкил қилинган эди. Демак, бу масалага уриниш, янгилик эмас ва анчадан бери диққат марказда турибди.