24 October 2022
11:20 - Юсуф Жума: КЎЗИНГДАГИ НОДОНЛИК ҚОЗИҒИНИ СУҒУРМАСАНГ - ЎТИРҒИЧИНГ ҚОЗИҚДИР…

“ИЛОНДАЙ СЕРГАК, КАБУТАРДАЙ СОДДА БЎЛ!!!” ҲАЗРАТИ ИСО.

Сотқин Имомали пирсиённинг “қаҳрамонлиги”…

Қозоқистонда Кремлнинг Тожикистон деган
ўйинчоқ давлатининг “президенти” хўжайини
Путинга ноз қилибди.
Қартайган танноз кампирнинг эрликдан қолган
ўйнашига ноз қилганидай - ҳирсий ўпка этганидай…
ВВСнинг ўзбек бўлимидаги пирсиёнлардай кўпгина
гумроҳлар буни роса кўтар -кўтар қилишди.
Туркистон хоини - Туркистон ерларини ёв Хитойга
хатлаб берган бу лаънати пирсиён бутун Туркистон
халқларининг ва тожик халқининг бош душмани ва бош сотқинидир.

Бу қарғишли пирсиённи сотқинликда фақат Шавкат
пирсиён доғда қолдириши мумкин - сотқинликда
ўзишига шубҳа йўқ… балки ўзгандир ҳам…
Азалдан эронийлар Туркистонга қарши ўрислар билан
бирга - Турк элларининг ёғийдан баттар сотқинларидир… Эрон ҳам…
Лаънати Пётр Хоразмга қарши биринчи қўшин юборганда лаънати Эрон шоҳи
ўрисларни қўллаш учун юз мингга яқин қўшин тайёрлаган -
Тарихни ўқинг - Туркистоннинг билимсиз қулу чўри эллари –
Эрон, Хитой, ўрис қадимий ёвларимиз…

Қозоқистондаги Имомалининг нози - карашмаси
олдиндан келишилган “қаҳрамонлик”..
Тағин бизга озроқ пул - сармоя киритинг, бизда
ноёб ер ости бойлиги кўп - олинг, деяпти.
Бунинг нимаси исён?!
Бу сотқинлик.
Ер ости бойликлари бу сотқин пирсиёнларнинг
оналарининг сандиқчаларида қолмаган -
бизнинг бойлик - Туркистон бойликлари…

Имомали “исёни” - хунаса Тўқаевнинг “исёни”дай…
Бу ҳақда бурун ёзганман…
Қозоқларни ўрисга оттирган сотқиндир бу сотқин – Тўқаев…
Яқинда бу хоинлар қилмишлари учун қора курсида ўтирадилар….
Эй Туркистоннинг нодон эллари!
Кўзинггизни очинг, қўрқманг, қул бўлиб ҳам ўляпсиз,
бошинггиздаги сотқинларни, пирсиёнларни йўқотинг -
бари Кремлнинг ҳарамидагилар.
Керакми сизга шулар…
Имомали энг биринчи тожик элининг ёви -
Путин ва Сининг ошпази, итиштаҳа номуссиз,
тожик элининг эрларини ўлдирди,
Хитойга ҳарбий баъза учун жой берди -
энг бурун тожиклар кейин бошқа эллар - уйғур
жондошларимиз ҳолига тушадилар…
Бутун уйғур эли - ёппасига зиндонда - очиқдагилари ҳам зуғумда…

Даҳшатли кунлар яқинлашди…
Ягона Туронда бирлашинг!
Тожик ҳам, қирғиз ҳам, бошқанггиз ҳам Туроннинг
истаган ерида яшанг - йўқса бири - биринггиздан
қизғанган ерларинггизда кўзи қипиқлар ва ё ўзга
ётлар урчийди, сиз уларга қулу чўри бўласиз,
улардан тўғиб, қонинггиз бузилади, кимлигини
билмаган қулу чўрилар тўғилади…
Истайсизми -шуни?!…
Бири - биринггизга ёвлигинггиз - ёвларинггизга
дўстлигинггиз - сотқинлигинггиз - юртинггизга,
эркинггизга,элинггизга,ўзинггизга, бола - чақанггизга
ёвлигинггиз!…
БИРЛАШИНГ - БИРЛАШИНГ - БИРЛАШИНГ -
БУ ҒАЛАБА - БУ ЭРК - БУ МАНГУЛИК – БУ ОНА ТУРОНДИР!!!…

2022 йил, 23 октябрь.

Кечаги кунига боқса, эси бор,
Қип - қизил тентаклик кечаги иши.
Эртага бугунга берса эътибор,
Тентаклик бугунги ҳар бир қилмиши.

Тозароқ яшашга шошилар кўнгил,
Бут эс - бош бошласа элаклигини.
Кўрсатар тўғри йўл, ахир тўғри йўл
Бошланар билишдан тентаклигингни…

2022 йил, 15 октябрь.

Айтилган дарддан ҳам эр ўлибдими?!
Дардларимни тинглаб дод дема асло.
Айтилган дардлар ҳам дард бўлибдими?!
Дардни айтсанг - дардга шу ҳам бир даво.

Айтиб бўладиган дардлар серэмдир,
Айтиб бўлмайдиган дардга йўқдир эм.
Айтиб бўлмасликнинг ўзи ўлимдир,
Ўлим бўлганда ҳам энг оғир ўлим…

2022 йил, 15 октябрь.

БируБорим - Боримдир, йўғидан йўғи - ўзим,
Қайда бўлсам - шу ерда, қайда бўлса - ер юзим.
Ташлар осий Юсуфни тамуғга - дема,ёғий,
Оташга ташлайдими, Тангрим - Ўзини ЎЗИ?!…

2022 йил, 20 октябрь.

Кимни яхши кўрсам, айладинг айри,
Қора ер остига кетдилар бари.
Кечир,Тангрим, сени яхши кўрмасам,
Айирмасин дейман Тангримдан Тангри…

2022 йил, 21 октябрь.

Сув ичгин,мен қазган - чуқур қудуқдир,
Аччиқ ҳақиқатдир - чексиз қутлуқдир.
Кўзингдаги нодонлик қозиғини
Суғурмасанг - ўтирғичинг қозиқдир.

2022 йил,19 октябрь.

Ҳаммага суд, туркка номус - тузумдир,
Бизга ҳужум - БируБорга ҳужумдир.
Ҳатто бошинг билан босма изимни,
Қошимизда барча бирдай ҳеч кимдир!!!

2022 йил, 19 октябрь.

Жоним - узундан узун, жоним - узун бўйингдир,
Бошингдан бошланади, оёғингда тугайди.
Жоним барча мучангдир, жоним барча жойингдир,
Бошингдан бошланади, оёғингда тугайди.

Ўн саккиз минг очуни, ўн саккиз мингта куни,
Ўн саккиз мингта ойи, юлдузлари - учқуни,
Борлиғининг бошию, борлиғининг якуни,
Бошингдан бошланади, оёғингда тугайди.

Юрагим,жигарим ҳам, қароғим - жавҳарим ҳам,
Ютуғим - зафарим ҳам, учмоғим,Кавсарим ҳам,
Бирдан Бир БируБорим - Тангрим ҳам - сарварим ҳам
Бошингдан бошланади, оёғингда тугайди.

Бирига ҳам етмадим, Биримга ҳам етмадим,
Бу очунга келмадим, очундан ҳам ўтмадим,
Йўқ бўла туриб севдим - Ўзини унутмадим,
Бошингдан бошланади, оёғингда тугайди.

Йўқману талпинаман, йўқману топинаман,
Йўқману ялвараман, йўқману ялинаман,
Йўқману бош ураман, йўқману юкинаман,
Бошингдан бошланади, оёғингда тугайди.

2022 йил. 20 октябрь.