14 October 2022
17:48 -
МДҲ давлат раҳбарлари, жумлардан, Ўзбекистон раҳбари ҳам кенгаш мажлисида иштирок этгани ҳақида
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтаётган саммит ишида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош Вазири Никол Пашинян, Беларус Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этибди.
Кун тартибига мувофиқ делегациялар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва бу борада эришилган натижалар юзасидан фикр алмашибдилар, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилибди.
Ҳамдўстлик мамлакатларида изчил иқтисодий ўсишга эришиш муҳимлиги қайд этилди. Мавжуд хатарларга қарамасдан, МДҲ доирасида барча йўналишлар бўйича ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга муваффақ бўлинаётгани таъкидланибди. Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айланмаси ўтган йил якунига кўра 35 фоизга ошибди, бу йил бошидан буён эса яна учдан бирга ўсибди.
Шу билан бирга, ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш зарурлиги кўрсатиб ўтилибди. Бизда нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этилибди.
Мамлакатлар транспорт тизимига бўлган жиддий таҳдидларни инобатга олган ҳолда, янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантириш ғоят муҳим. Бу ўринда гап “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” ҳамда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўлларини қуриш лойиҳалари ҳақида бормоқда. Улар МДҲни трансқитъавий транспорт ташишларнинг муҳим занжирига айлантиришга кўмаклашармиш.
Саммит натижалари бўйича кўп томонлама ҳамкорлик турли соҳаларига оид қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинибди.
Бу гаплар, бу ҳужжатлар, охирига етмасдан, Ўзбекистонда катта ишлар қилиши ҳақида гаплар кетибди. Хуллас, Ўзбекистонада катта ишллар қилинадиган бўлибди. Кўрамиз, камида катта ишлар қилинадиган бўлибди.