05 October 2022
17:35 - Тошкент тиббиёт академиясига Германиянинг тиббиёт соҳасида етакчи мутахассисларидан иборат делегацияси ташриф буюрди
4 октябрь куни Тошкент тиббиёт академиясига Германиянинг етакчи OPASCA компанияси, Маннхайм (UMM) ва Фрайбург университет (UKF) клиникасидан делегация вакиллари ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Академия ректори А. Шодмонов хорижлик вакилларни бугунги кунда муассаса таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирдилар.

Шунингдек, учрашув давомида Академия ректори А. Шодмонов, UMM бош директори Ф. Бергманн ва OPASCA бош директори Др. Свердлов томонидан Академия қошида Германия тажрибасига асосланган онкология соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича минтақавий марказ - Халқаро олий онкология мактаби (ХООМ) ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

Хусусан, мазкур мактаб фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан қуйидаги мутахассисликлар:

- Онколог;
- Радиотерапевт;
- Тиббий физик;
- Техник-радиолог - чизиқли тезлаткич оператори;
- Онколог-кимётерапевт;
- Радионуклид диагностика доктори;
- Болалар онкогематологи тайёрлаш йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Шунингдек, тиббий ахборот тизимлари бўйича мутахассис, соғлиқни сақлаш менеджери каби таълим йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ХООМ қошида “Тиббий физика” мутахассислиги бўйича магистратура йўналишини ташкил қилиш дастлабки муҳим босқич вазифасини ўтайди.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

5 сентябрь