Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев қонунлар фуқароларга нисбатан бошқача, амалдорларга нисбатан бошқача қўлланишини танқид қилиб, буни прокурорни ҳақоратлаган Сурхондарё вилояти ҳокимига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаётганини ҳам тасдиқлаши таъкидланибди.
Мана яқинда Расул Кушербаевнинг қуйидаги сўзлари эълон қилинибди. “Яқинда интернетда Тўра Боболовнинг овози экани айтилаётган аудио тарқалди, унда вилоят ҳокими қайсидир жиноят ишини нима учун қўзғатдинг, деб туман прокурорига босим ўтказаётганини эшитиш мумкин. Нега менинг одамимга бундай қиляпсан, деган маъно келиб чиқяпти унинг сўзларидан.
Мен Сурхондарё вилояти ҳокимининг овози экани айтилаётган аудиоёзувлар ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича экспертиза тайинлангани ҳақида ўқидим. Менимча, бунинг тагига етиш қийин нарса ҳам эмас. Мен аудиодаги овоз чиндан ҳам Тўра Боболовники эканига ишоняпман. Бу нарса аллақачон тасдиғини топиб бўлган бўлса ҳам керак.
Мен шу масала бўйича нима учун ҳалигача жиноят иши қўзғатилмаганига ҳайронман. Аслида бу – қонунчилик нуқтайи назаридан тергов фаолиятига нисбатан тўғридан тўғри босим қилиш, аралашиш ҳисобланади. Бу ерда ҳам иккиюзламачилик қилиняптики, агар шу ишни фуқаро қилганда ҳозир панжара ортида жавобини бериб ўтирган бўларди. Лекин бу ишни амалдор қиляпти. Унга келганда қандай ёндашув бўлаётганини кўриб турибсиз, демак, шу мисол ҳам кўрсатяптики, бизда қонунларни қўллашда бирхиллик, тенглик сиёсати йўқ.
Ўзи-чи, дахлсиз деган тушунчанинг ўзи нотўғри. Конституцияга кўра, ҳар бир фуқарода умумий дахлсизлик ҳуқуқи бор.
Амалда шундай-ку. Дахлсиздай эмас, 100 фоиз шунақа. Қонунда уларга дахлсизлик берилмаган бўлса ҳам, амалда тўлиқ дахлсизликка эга. Қонунда белгиланмаган, ёзилмаган қоидалар бизда зўр ишлайди.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ангор тумани прокурорини ҳақоратлагани аудиоси интернетга сиздирилган, унда вилоят ҳокими ўзига яқин бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортаётгани учун прокурорни ҳақорат қилиб, терговга тўғридан тўғри аралашгани акс этганди.
Бош прокуратуранинг ҳолат юзасидан берган баёнотида аудиоёзувлар ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз бергани ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётгани айтилган. Бироқ шундан бери ўрганиш натижалари жамоатчиликка ошкор қилингани йўқ.
24 август куни интернетда вилоят ҳокимининг янги аудиоси тарқалди. Унда Боболов президентнинг 2018 йил 14 августдаги 3907-сонли қарорига зид равишда “Сурхон тонги” газетасини керакли миқдорда обуна қила олмаётган мутасаддиларга қаттиқ танбеҳ берганини эшитиш мумкин.
Ҳокимлик матбуот хизмати Ангор тумани прокурори ҳақоратланган дастлабки аудио ҳокимлик соатида бўлиб ўтган муҳокамадан кесиб олиниб, бошқача талқин қилингани, йиғилиш танқидий руҳда ўтгани сабабли вилоят ҳокими асабий ҳолатда гапиришга мажбур бўлгани билан хаспўшлаганди. Навбатдаги аудио бўйича муносабатда эса 2022 йилда вилоят ҳокими раҳбарлигида обуна масаласида йиғилиш ё учрашув ўтказилмагани, мазкур аудиоёзув “2021 йилдаги йиғилишлардан монтаж қилинганини билдирган.”
Мана кўриб бўлдингиз, Расул Кушербаевнинг сўзлари бутунлай тўғри айтиб бўлинган, у мутлақо ҳақ. Шундай экан, у бутунлай оқлашиниши керак!!!