23 July 2022
01:10 -
Юсуф Жума: КУРАШДАН ЯХШИ ДЎСТ ЙЎҚ, КУРАШМАСЛИКДАН ЁМОН ДУШМАН ЙЎҚ…
Ҳикматга ташнага дин - чексиз дарё,
Эсингга яраша оласан, зеро
Сувга борган сувчи идиши қанча
Бўлса -шунча олар, идишсиз дунё…
2021 йил, 13 декабрь.
* * * * *
Қайчи.
Ёвимга қарши отланган - қўшинга бўлгандим жангчи,
Вале оқармади, эвоҳ, қоронғу юрагим тонгги.
Қайчи тиғлари борсада бири -бирисига қарши,
Бири - бирин эмас, кесар бирлашиб бир ҳоли тангни...
2021 йил, 13 декабрь.
* * * * *
Эттирма ёғийга номусингни ов,
Солсин жасоратинг қўрқувга жилов.
Курашдан яхши бир чинакам дўст йўқ,
Йўқ курашмасликдан ёвузроқ бир ёв…
2022 йил, 13 июль.
* * * * *
Очунга сиғмасман, гарчи бечекдир,
Лекин БируБордан урвоқдир, юқдир.
Қандоқ сиғай - Тангри ичимда,ахир
Идишдаги идишидан кичикдир.
2022 йил, 19 июль.
* * * *
Очунни тузишда қистанма эди,
Осмонлар эврилар эгридан эгри.
Олти кунда эмас, адолат билан
Шошмай етти кунда қур эди, Тангри!
2022 йил, 17 июль.
* * * * *
Ҳазил.
Бу ер Америкадир, емаган сомсанг учун
Пул тўлатмаслар - дея лаллаймагин, эй йўлкин.
Емаган сомсанг учун тўлаттирмасалар ҳам
Емаган писсанг учун тўлатишлари мумкин.
2022 йил,18 июль.
* * * * *
Зинҳор тўғрисини билмасдан туриб,
Тўғрисўзман дема, вайсаб, лоф уриб.
Ҳақни билмай ҳақгўй бўларми нодон ,
Бурун донолик, сўнг тўғрисўзлик эп.
2022 йил, 23 май.
Эл - улус жўнлашди - ғийбат чайнайди,
Динсиз давраларда миш - миш яйрайди.
Кўз очар шеърларим кўздан панада,
Эълон эттиришга кўзим қиймайди…
2022 йил, 12 июль.
* * * * *
Мен етган маррани меники дема,
Барчадан ўздим деб, манман, яйрама.
Сен елиб келмадинг, мен елиб келдим,
Сен бошимда келдинг, эсингни ема.
2022 йил, май.
* * * * *
Эрларни эр десанг оқ юрак билан,
Пирларни пир десанг оқ юрак билан,
Тангри сени этар зўрларнинг зўри -
Зўрларни зўр десанг оқ юрак билан…
2022 йил, 13 июль.
* * * * *
Эсингга яраша оласан, зеро
Сувга борган сувчи идиши қанча
Бўлса -шунча олар, идишсиз дунё…
2021 йил, 13 декабрь.
* * * * *
Қайчи.
Ёвимга қарши отланган - қўшинга бўлгандим жангчи,
Вале оқармади, эвоҳ, қоронғу юрагим тонгги.
Қайчи тиғлари борсада бири -бирисига қарши,
Бири - бирин эмас, кесар бирлашиб бир ҳоли тангни...
2021 йил, 13 декабрь.
* * * * *
Эттирма ёғийга номусингни ов,
Солсин жасоратинг қўрқувга жилов.
Курашдан яхши бир чинакам дўст йўқ,
Йўқ курашмасликдан ёвузроқ бир ёв…
2022 йил, 13 июль.
* * * * *
Очунга сиғмасман, гарчи бечекдир,
Лекин БируБордан урвоқдир, юқдир.
Қандоқ сиғай - Тангри ичимда,ахир
Идишдаги идишидан кичикдир.
2022 йил, 19 июль.
* * * *
Очунни тузишда қистанма эди,
Осмонлар эврилар эгридан эгри.
Олти кунда эмас, адолат билан
Шошмай етти кунда қур эди, Тангри!
2022 йил, 17 июль.
* * * * *
Ҳазил.
Бу ер Америкадир, емаган сомсанг учун
Пул тўлатмаслар - дея лаллаймагин, эй йўлкин.
Емаган сомсанг учун тўлаттирмасалар ҳам
Емаган писсанг учун тўлатишлари мумкин.
2022 йил,18 июль.
* * * * *
Зинҳор тўғрисини билмасдан туриб,
Тўғрисўзман дема, вайсаб, лоф уриб.
Ҳақни билмай ҳақгўй бўларми нодон ,
Бурун донолик, сўнг тўғрисўзлик эп.
2022 йил, 23 май.
Эл - улус жўнлашди - ғийбат чайнайди,
Динсиз давраларда миш - миш яйрайди.
Кўз очар шеърларим кўздан панада,
Эълон эттиришга кўзим қиймайди…
2022 йил, 12 июль.
* * * * *
Мен етган маррани меники дема,
Барчадан ўздим деб, манман, яйрама.
Сен елиб келмадинг, мен елиб келдим,
Сен бошимда келдинг, эсингни ема.
2022 йил, май.
* * * * *
Эрларни эр десанг оқ юрак билан,
Пирларни пир десанг оқ юрак билан,
Тангри сени этар зўрларнинг зўри -
Зўрларни зўр десанг оқ юрак билан…
2022 йил, 13 июль.
* * * * *