11 July 2022
17:05 -
Сенат солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунни маъқуллабди
Ўзбекистон Сенати йигирма саккизинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган янги таҳрирдаги “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги қонун солиқ маслаҳатчилари институтини шакллантириш, солиқ маслаҳати соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш ва солиқ тўловчиларга малакали солиқ маслаҳати хизматлари кўрсатилишини таъминлаш тизимни яратишга қаратилганмиш.
Қонун билан солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солиш ваколати жамоатчилик ташкилоти бўлган Солиқ Маслаҳатчилари Палатасига ўтказилмоқда экан.
Солиқ Маслаҳатчилари Палатаси солиқ маслаҳати соҳасида фаолиятни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича функцияларни бажарадиган, солиқ маслаҳатчилари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланиши белгиланганмиш.
Молия Вазирлигининг солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тугатиш, солиқ маслаҳатчилари касбий даражасини ривожлантириш каби асосий функциялари Солиқ Маслаҳатчилари Палатасига ўтказилмоқдамиш.
Қонунда йиллик товар айланмаси охирги 3 йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқ маслаҳатчилар томонидан солиқлар бўйича берилган хулосалари солиқ органлари томонидан тан олиниши кўзда тутилганмиш.
Солиқ маслаҳатчиси адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотлари, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатувчи бошқа юридик шахсларнинг штатида, шунингдек, давлат органларида асосий иш жойи бўйича ишлайдиган солиқ маслаҳатчиларига малака сертификати амал қилиши тугатилмаслиги кўрсатилганмиш.
Қонун билан солиқ маслаҳати хизмати турлари кенгайтирилмоқда ва солиқ маслаҳатчиларига бир қатор ҳуқуқлар берилмоқда. Солиқ маслаҳатига оид хулосани судларда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган ишларни кўриб чиқиш чоғида асос сифатида тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқдамиш.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати бўйича хизматлар билан бир қаторда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш бўйича консалтинг хизматлари, инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва мониторинг қилиш каби хизматларни кўрсатиши мумкинмиш.
Қонун Сенаторлар томонидан маъқулланибди ва умумий тасдиқ учун қонунчилик паластасига жўнатилгани ҳам алоҳида урғуланганмиш.