24 June 2022
22:41 - Ҳисоботларда ёзилган 6 млн туп кўчат аслида экилмаган бўлиб чиқди, бош айбдор - Президент Шавкат Мирзиё экан

Ҳа, айнан шундай бўлибди. Тошкентда ноябрь ойида (2021 йилда) эълон қилинган Ўзбекистонннинг янги Президенти Шавкат Мирзиё бўлиб чиқибди. Ана мақтаниш, мана мақтаниш, ахир у Ўзбекистоннинг янги президенти эдику!!!!

Шу йил баҳор ойларида “Яшил Макон” умуммиллий акцияси доирасида аслида экилмаган 6,2 млн кўчат ҳисоботларига қўшиб ёзилган, 3,4 млн туп кўчат суғориш тизими йўқ жойга экилган экан. Ҳисоб Палатаси тафтишида маълум бўлишича, 2,4 млн туп кўчат баҳор тугамасданоқ қуриб битган.

Ўзбекистон Ҳисоб Палатаси “Яшил Макон” умуммиллий акцияси доирасида шу йил баҳорда олиб борилган дарахт кўчатларини экиш ишлари юзасидан тафтиш ўтказиб, Шавкат Мирзиёнинг талаби билан шунча кўп дарахт экиш эълон қилинганлиги маълум бўлибди.

Баҳорги мавсум ҳисоботларида республика бўйича жами 129,6 млн дона кўчат экилгани ёзилган. Амалда эса, Ҳисоб Палатаси эълон қилишича:

- ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн туп кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган;
- 3,4 млн туп кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган;
- 2,4 млн туп кўчат сувсизлик ва етарли парвариш бўлмагани сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган;
- ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг туп кўчат яроқсиз ерларга экилган, 65 минг тупида кўчатлар орасида белгиланган масофа сақланмаган;
- дарахт экиш ишлари тизимли ташкил этилмаган, суғориш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган.

“Ваҳоланки, давлатимиз раҳбари томонидан кўчатларни ҳудудий экология хусусиятларидан келиб чиқиб, тўғри ёндашган ҳолда экиш ва бу борада намунавий маҳаллаларни барпо этиш масаласи қатъий белгиланган эди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирликларга аниқланган камчиликларни танқидий муҳокама қилиб, қайд этилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, шу жумладан, кўчатларни парваришлашга жиддий эътибор қаратиш ва масъулларга кескин интизомий чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди”, дейилибди хабарларда.

Ана сизга алдаш ва алданиш!!! Шавкат Мирзиёнинг ташрифи билан шундай лойиҳалар яратилган, аммо бажарилмаган ЭКАН. Бундай ОДАМДАН тезда қутилиш керак, жаноб Шавкат Мирзиё!!!