23 June 2022
01:07 - Юсуф Жума: Ўзбекистондаги ПИРСИЁНИЗИМ - СОТҚИНИЗМ ва ОТХЎРИЗМ тўғрисида… ОТХЎРлар - Содиқча Сафоев ва Акмалча Саидовлар ҳақида…

Ҳеч қачон ишламаган, ҳожатхона қоғозидан ҳам
қадрсиз конститутцияни, (Ўзбекистон конститутсияси
армон этармиш - қани эди, ҳожатқоғозга айлансаму,
барча мени қўлга олса, кишиларга фойдам тегса…)
ҳеч қачон ишламайдиган, ҳожатхона қоғозидан ҳам қадрсиз янги конститутсияга
алмаштириш тўғрисида аккиллаб қолдилар - жаноб Акмалча билан жаноб Содиқча - жаноб Шавкатчани қўллаб….

Бу икки отхўр 30 йил Ислом Абдуғаниевич, Ислом
Абдуғаниевич… деб кеча - кундуз такрорлаб,
подшонинг отини оғиздан қўймадилар, тўймадилар…
Ш. М. Ҳам шулар сафида эди… сафда миллионлаб маддоҳлар: -
депутатлар, сенаторлар, - сохта парламентдаги номуссизлар, онгсиз товуқмиялар -
шоирлар, ёзувчилар, ҳожилар, яллачилар…

Отамиз Каримов кетса - ўзбек модели нима бўлади?! - деб алжирадилар…
Энди Кремлнинг отхўри Ш.М. кетса - пирсиён модели - ислоҳатлар нима бўлади?! - деб жўровоз ялла бошладилар…

Отхўрлар жазаваси бошланди тағин - Бош Отхўрлар - Содиқча, Акмалчалар…

Шавкатчалар, Акмалчалар, Содиқчалар… шуларни
ҳам тўғганларида оналари ўғил тўғдим деб севингандирлар, шуларни ҳам
эр деб кимлардир теккандирлар….

Ҳой, ўзбекнинг қизлари, сотқинларга тегманглар, сотқинларни урчитманглар!!!
Тўғри, Ўзбекистонда эр зотига қирғин теккан, лекин топса бўлади…

Ш.М. сўзича - вазият мураккаб ва таҳдидли эмиш.
Сен элни қутқаргувчи ботирмисан?!
Сенинг кимлигингни ким билмайди…
Кимларнинг оёқларига бош уриб - бу ўринга келганингни дунё билади…

Сотқинсан, оғир кунларда сотқиннинг тахтда туриши - фожеаку?!
Сен - Марказий Осиё учун ўпқинсан, Назарбоевнинг
бошини сен единг - энг камида тезлаштирдинг,
қирғин этилган қозоқ қондошлар қони - Сенинг,
кунти Тўқаевнинг, Путиннинг бўйнида…

Украинада тўкилаётган гўдаклар қонида ҳам сенинг иркит қўлинг бор…
Қочиб борадиган жойларинг - одил суд…
Далиллар етарли.
Босқинчилар харажати сотилган М.О. эллари
бўйнида - шулар қатори онгсиз ўзбекнинг бўйнида…
Конститутсияни ўзгартиришни сўраб, 50 минг хат келибмиш сенга.
Қулу чўри эл, оч, хонавайрон эл фақат конститутсияни ҳижжалаётган эканда?!…

Газ сўраб миллионлар додномалар ёзаяпти, нечун жавоб бермайсан?!
20 йил бўлаяпти - бош вазиру президентсан -
20 йилдан буён нечун жавоб бермаяпсан?!

Аксинча, сен - сотқин, ҳатто СССР даврида тортилган
қувурларни шахсан сен уздирдинг, шахсан сен жавоб берасан…
Путинга ялтоқланиб этдинг - бу хиёнатни, ҳатто Каримов тириклигада…
Сотқинликдан бошқа нимани биласан?!
Мунчалар онгсиз ва номуссизсан?!…

Мен узоқ йиллардан буён огоҳлантириб келаётган кунлар келаяпти…
Сени Тангри шунчалар қарғишлаганки, на дўстингни биласан, на душманингни…
яқинда кўзинг очилади, бироқ кеч бўлган бўлади…
Сен ўлгунингча ўрнингда қололмайсан… бу эса сенга қимматга тушади…
Каримовнинг ўлиги, сенинг тиригинг одил суд олдида жавоб беришга тутқун….

Ягона дўстинг - Шароф Убайдуллаев айтганларидай,
сенга йўл кўрсатаётганлар ҳеч кимга вафо этмаганлар…

Комсомол котиби бўлганда студентларнинг
сўнгги бурда нони - стипендияларини ўғирлаган
Ш.М.М. - ҳозиргача иши ўғирлик…
Унинг ислоҳати - ер ости ва ер усти бойликларини Кремлга хатлаб бериш бўлди,
ўрис геносидчиларига ёдгорлик ўрнатиш бўлди…
Бу номуссизлик йўқ қилингунича барча оёққа туриши
шарт - юрт учун жон берган аждодлар арвоҳлари чирқираяпти …
эсизки буни ҳатто мухолифатман деган чаламуллалар ҳам тушунмайди…

“ҲАРАКАТ”дан бошқа бирон жойда бу ҳақда бонг урилмаяпти.
Элнинг Каримов хонавайрон этган кулбасига ўт қўйиб, ерини тортиб олди…
Юртни қарзга чўктириб - Москванинг чўккан “Москва” кемасидай қилди…
Қарзларни ким тўлайди,
отхўрлар - Содиқча, Акмалча?!
Ё оналаринггизнинг сандиқчаларида қолган бойлик борми…

Агар Шавкатчага дўст бўлсанглар - айтинглар, теграсидаги пирсиёнларни – Раҳматовларни …
олиб, эл бошидан тезроқ кетсин, ўзига ва оиласига яхшилик этган бўлади…
Кўзларинггизни очиб қаранглар - баринг учун
Нуҳ тўфони келаётганини кўрасиз ва менга олқиш айтасиз…
Лекин сизлар сўқирларсиз…
Тағин шуни унутмангларки, ОТХЎРЛАР,
ОҒЗИНГГИЗГА ҚОЗИҚ УРИЛАДИГАН КУНЛАР КЕЛАЯПТИ - ўлигу - тирик барча
отхўрлар шундай жазоланадилар - фарзандлари кўрадилар ва сабоқ оладилар…

Улуғ ТАНГРИ ҳар бири барча пайғамбарлардан кўра инсониятга кўпроқ фойда келтирган
ор - номус доҳийлари тўғилган тупроқни сиздай номуссизлар топтатиб қўймайди…
Улуғ ТАНГРИГА олқишлар бўлсин…

Бўлса Бобурсултон шарафи - ўлчов,
Очунда борми бир шарафли султон?!
Болакай чоғида қуршар - юз минг ёв,
Дарвоза устида отарди камон!

Мардлиги мардликка ўлчов бўлса гар,
Борми - Бобуршоҳдай ботиршоҳ бугун?!
Милён қўриқчиси бўлмаса агар
Биронтаси бормас ёрига яқин…

Юраги юракка бўлса андоза,
Дунёда борми бир юракли тождор?!
Қанчаси очади ёвга дарвоза,
Зўр кўрса - ёрини қўшишга тайёр…

“Олманг эл игнасин синиғини ҳам,
Ипин учин ҳам!” - деб берганлар фармон.
Бугунгилар оч - суқ кўзига қарам,
Ҳатто етим ризқин этарлар талон.

Тузуги тузукка ўлчов этилса,
Борми ер юзида биронта тузук?!
Тўғруқхоналарга бомба отилса,
Ҳатто осмонда йўқ адолатдан юқ.

Ор - номуси бўлса - номусга ўлчов,
Ҳатто кўк уялар - чекар хижолат.
Жасорат динидир - шон йўли олов,
Эгазакларидир - эрку адолат!

2022 йил, 20 июнь.