17 June 2022
20:37 - Қизиқ: Онкогематология маркази – ҳадик ва умидлар маскани эмиш! Президент Шавкат Мирзиё ташрифидан сўнг нималар ўзгармоқда? “Ҳаракат”: Ҳеч нарса, киноларда ҳамма нарса бор!

Пойтахтдаги Онкогематология маркази ҳамиша беморлар билан тўла бўлиши муқаррар. Аммо, ичкарида ҳаёт учун курашаётган бемор болажонлар, ташқарида эса фарзандининг соғлигига оид бир мужда кутаётган ота-оналар кўзда ёш билан ҳар дақиқани ўтказадилар. Оққон шундай мураккаб касалликки, унга чалинганлардан улкан ирода, атрофдагилардан сабот ва матонат, ташқаридагилардан эса зарур шароит ҳамда катта маблағ талаб қилиниши табиий нарса.

Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё бундай марказларга тез-тез ташриф буюради ва ҳар сафар беморлар, айниқса болажонлар билан учрашади, суҳбат қуриб, уларнинг кўнглини кўтариш, ҳаётга курашувчанлигини ошириш учун далда ва ваъдалар бериш билан орқага қайтар экан.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Арнасой кўчасида гўёки барча қулайликларга эга замонавий марказ фойдаланишга топширилибди ва бу сафар ҳам ҳар доимгидек, беморлар учун нафақат чиройли бинолар, балки зарур егуликлар ва дори-дармон таъминоти бутунлай қайта кўриб чиқилганмиш, энг муҳими, малакали тиббий хизмат янги босқичга олиб чиқилганмиш.

Бугун уюштирилган хайрияларнинг салмоқли қисми ҳам айнан оққонга чалинган беморларга қаратилганмиш ва ўша ерда Шавкат Мирзиё охирги ваъдаларини бериб орқага қайтганмиш.

Хуллас, шунқа гаплар, шунақа баҳслар. Кўрамиз, буёғи нима бўлади, ҳамма нарса қандай тугайди, мана шу нарсалар ҳамма нарсадан МУҲИМдир!!! Ана шу сафарнинг натижаси ҳақида ташқаридан хабар кутиб қоламиз – янги хўжайин Шавкат Мирзиё нималар деб ваъда беради!!!