Ўрис ракеталар, бомбалар ёғдираётган Харков
шаҳри метросида бошланғич мактаб болаларига
тарих ўқитилаётганини гапирди - ўқитувчи,”Озодлик”да.
Ҳар бир украиналик ўриснинг ўз ерларига уч юз йиллик босқини
тўғрисида гапиради ва бу учун
ўрис халқи айбдор деб билади - чиндан шундай.
Кейинги беш юз йил давомида ўрисларнинг ҳар бир
авлоди ўнлаб эллар - юздан ортиқ элу - элатни геносид - қирғин этиб
келмоқда, бу учун жавобгар…
Бу қирғинлардан чексиз зиён кўрган турк эллари ва Буюк Турондир…
Бизда ҳатто олимлар Николай айбдор, Сталин айбдор деб ҳукмдорларни айблашади…
Товуқмия шоир ва ёзувчилари “буюк адабиётли”буюк ўрис ҳақида вайсашади…
Буюк адабиёт - Валмаки, Донишманд ВЯС - санкрит боболаримиз битиклари…
Ўрисларнинг Толстой, Пушкинларидан битта “Ўткан
кунлар” чиқмайди - битта улуғ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ чиқмайди.
Ё “Анна Каранина” ўқиб,ўқитиб хотинингни икки эрли қилмоқчимисан, ё
ўзинг икки эрли бўлишни ўрганмоқчимисан?!
Ҳозир кўпгина эркакман деганлар ҳам кўп эрли…
Алқисса, ўрисдай душманни мақташ - сотқинлик.
“Менинг фикрим” дейиш бу ўринда ноўрин.
Бу ёвнинг тарғиботи.
Қолаверса, сенда фикр нима қилсин:
На президентингда, на шоир - ёзувчингда, на журналистингда бир янги фикр бор -
Бошқариш - енгилтак…
Ўқитиш - енгилтак…
Адабиёт - енгилтак..
Гап -сўзлар енгилтак…
Бомбалар остида тарих ўқитилаяпти Украинада!
Ўзбекистонда - буюк Турондан қолган товуқ катакда
чаласавод жаноб президентнинг чала саводи ҳам йўқ
қизи етакчилигидаги боғчалардан бошлаб, ўрисча
ўқитилаяпти - сотқинларнинг авлодлари президенту
ҳукумат бўлиш учун, халқнинг болалари ўрисга қулу
чўри бўлиш учун…
Ўрис қирғинчиларига ёдгорлик - бутхона тиклаган
номуссиз - сотқин бошқараётган юртда бошқача бўлиши мумкинми?!
Шу лаънатига тоқат этган элга - шу лаънати Тангрининг лаънати
эмасми, бундай номуссиз элга Тангрининг лаънати ёғмай - нима ёғсин?!
“Озодлик” радиоси “Гапириш вақти” деган яхши бир лойиҳа тайёрлаган.
Айримларини ўқидим:
Сотқин “Президент”у, иркит “зиёлилар” ва аксарият
галанинг номуссизлигининг кўринишини Д.Матчонова деган бир
“журналист”нинг бир сўзида кўриш мумкин:
“Буюк сиёсатчи (бункердаги Путинни айтаяпти) табассуми ортида темир
тиши бор давлат раҳбари билан Украинани барбод этаётган актёр
сиёсатчини таққослаш тўғримикан?!”
Мунча кўзинг ўткир бўлмаса, бу қотил табассуми ортида фақат темир тиш
кўрдингми ё сени мавтун этган бошқа нарсани ҳам кўрдингми?!
Эр бўлиш учун фақат темир тиш етарли эмас,қутурган
итга ҳам темир тиш қўйса бўлади…
Яна сен “журналист” мишсан, шунча йил нимани ўқидинг, қайси даюслар дарс берди?!
Балки онадирсан, болангга нимани ўргатасан?!
Бу фикрим дейиш - тўғрисида юқорида айтдим.
Бу сотқинлик... сенда фикр нима қилсин?
Нечун ҳақорат этаяпсан - дерсан, мен сенга севги изҳор қилаётганим
йўқ, ҳақиқатни айтаяпман.
1700 йиларда Хевага ўрис босқинчилари босқин этиб,
элни талайди, мингта бегуноҳни ўлдириб, минг қизни
олиб ортга қайтадилар, хон шаҳарда бўлмаган.
Кейин хабар топиб, босқинчиларни қирган…
Ўрисларнинг ҳар бир авлоди турк элларига 500 йилдан буён ҳозирги
Укранада қилаётган қилмишларини қилиб келаётир…
Ш.М.ни тушунса бўлади - у пирсиён.
Ота -боболарининг йўлида - сотқин..
Анави ёзувчилар уюшмасидаги раисча – кўчирмачи пирсиён –
“Озодлик” Украинаги уруш тўғрисида сўраса - муҳим иш билан бандман деган.
Пирсиёнларнинг муҳим иши - сотқинлик - туну кун тинмайдилар …
Бернора Қориева “буюк санъати -балет” билан банд…
Вақти келадики, ўлигига Туркистонда ўрин бўлмайди,”санъатига” ҳам…
Ўлигу - тирик ҳар бир хоин суд олдида жавоб беради…
Ўғизхонлар, Темурхонлар, Бобурсултонлар …
тағин тўғиладилар … балки тўғилгандирлар…
ўч муқаррар….
Она юртимнинг кентлари
Кўзимдан ўтиб туради.
Бойкент, Хева, Тошкентлари
Кўзимдан ўтиб туради.
Кўрар кўзим - Қоракўли,
Қароғи - Бухоро гили,
Самарқанд - Темурбек кўнгли
Кўзимдан ўтиб туради.
Бобуримнинг Андижони,
Машрабимнинг Намангони,
Водий - Эркин Воҳид жони,
Кўзимдан ўтиб туради.
Сотқинларга қолган ўлкам,
Сенда ўзим, четда кўлкам,
Туркистоним - тилка -тилкам
Кўзимдан ўтиб туради.
Қиримларим, Сибирларим,
Тяншану Помирларим,
Алп, Ҳимолай - мағрурларим
Кўзимдан ўтиб туради.
Орол, Қора денгизларим -
Ўчган, ўчмаган изларим,
Менсиз Шимолий Музларим
Кўзимдан ўтиб туради.
Энасой, Аму - Сирларим -
Жигаримнинг томирлари.
Балх - Қобул - Қашқар - тўрларим,
Кўзимдан ўтиб туради.
Юрагимда ҳамон битта -
Қизлари кўзидай катта -
Шаҳло - шаҳло - жон,албатта,
Кўзимдан ўтиб туради.
Бир кун Тангрида қамрарман -
Юртим кунига ярарман,
Шунгача битмас яраман,
Кўзимдан ўтиб туради.
Қани Туркистоним - отам?!
Қани Олтин Ўрдам - онам?!
Қани Туроним - Ягонам?!
Кўзимдан ўтиб туради…
Ҳам қон бўлиб ўтиб турар,
Ҳам жон бўлиб ўтиб турар,
Турон бўлиб ўтиб турар,
Кўзимдан ўтиб туради.
2022 йил.
Ўрис босқинига қарши курашган Қоракўл беги,
Бобом Қўчқорбекнинг руҳларига бағишланади.
Ўрислар зиндонда ўлдиришган.
Нотўғри ўқитди замона - оғур,
Нотўғри бошқарди элни сотқинлар.
Бу тутум энг ёвуз босқиндан оғир,
Қиличларга тикдик занглардан қинлар.
Йигирма ёшимга уялиб кирдим -
Кўзимнинг қонига бўялиб кирдим.
Мени қонимдаги бобом ўқитди -
Ўч - қирғин солганди ёвнинг бошига.
Шонли қасос эди - эрнинг ўгити,
Ёвлари ўлдирди йигит ёшида.
Эсиз ўттизимга уялиб кирдим -
Жигарим қонига бўялиб кирдим.
Қиличим зангламас - қиличим - сўзим,
Ёғий юрагида энг чуқур яра.
Лек бобом олдида қорадир юзим,
Бесаноқ ёв бору кесмадим калла?!..
Водариғ, қирғимга уялиб кирдим -
Юрагим қонига бўялиб кирдим.
Не боис қуриди денгиз, дарёлар,
Душманим қонидан тоширганим йўқ.
Оширгани бикин ўктам боболар,
Қирғоғи -кўклардан оширганим йўқ.
Жонимдан бетиним армонлар ўтиб,
Ҳар битта ҳужайрам бўлди қора қон.
Ўртана - ўртана пушмонлар ўтиб,
Ҳар битта суягим бўлди - чанг - тўзон.
Мен олтмиш ёшимга уялиб кирдим -
Суягим чангига бўялиб кирдим.
Уялиб яшайман ўтган ёшимдан,
Гарчи юрт дардида турдим мардона.
Болам,қирғин солгин ёғий бошига,
Қолмасин сотқину ёвдан нишона.
Юзингни қизилга этмагин ташна,
Ҳар ўтган йилингдан уялмай яша!
2022 йил.