02 June 2022
18:11 -
Шунга ишонасизми?: Масс-Медиа Фонди'нинг Meta билан ҳамкорлиги доирасида дипломатик саҳифалар верификациядан ўтказилганмиш! Шунга ишонадиганлар борми?
Масс-Медиа Фонди ҳамда Meta компанияси билан ҳамкорликда элчихоналар, бош консулликлар, миссиялар, элчилар ва Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги вакилларининг Instagram ва Facebook'даги 40 дан ортиқ аккаунт ва саҳифаларини верификациядан ўтказганмиш, бу ҳақда ташкилот ЎЗ расмий каналида хабар берилганмиш.
“Бунинг натижасида мамлакат ташқарисидаги фуқароларимиз, хорижий фойдаланувчилар ва ОАВ Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарининг тасдиқланган аккаунтларини тўғри топиб, маълумот олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, бу ТИВнинг вакиллик тузилмаларига мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеини фаол тарғиб қилиш ва давлатимиз ҳақидаги фейк маълумотларга янада самарали қарши туриш имконини беради”, дейилибди хабарларда.
Ижтимоий тармоқларда сохта саҳифалар орқали ёлғон маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш мақсадида расмий саҳифаларни верификация қилиш (verified badge) жорий қилинганмиш. Бундай тасдиқланган аккаунт ва саҳифаларда бу ягона ҳақиқий саҳифа эканини ифодаловчи кўк белги пайдо бўлармиш!
Бунақанги миш-миш хабарларга ишонадиган СОДДА ОДАМЛАР бизда ҳам кўп эмас! Бундай одамлар ИШОНАДИГАН соддалар “Ҳаракат” сайтида ҳам топиладими! Қани кўрайликчи???