Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди, деб қаердадир ёзибди ўзини 30 йилдан бери БЛОГЕР ҳисоблайдиган Отабек Бакиров.
Гапларини узоқ йиллардан бери айтиб келаётган иқтисодчи Отабек Бакиров ўз Telegram-каналида қолипли нон нархи эркинлашаётгани юзасидан фикр билдириб, иқтисодиётда самарасиз давлат иштирокини қисқартирувчи ислоҳотларни ортиқ кечиктирмасликка ЧАҚИРИБДИ.
Мана унинг гапларидан иқтибос:
“Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски – бу Ўзбекистон. Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди.
Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса, биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз. Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда.
Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади. Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.”
Хуллас, бу гапларни иқтисодчи Отабек Бакиров Грузия ва Қозоғистондан ЎРГАНИБ ҚИЛМОҚЧИ. Аммо, қилолмайди, жаноб Шавкат Мирзиё! Чунки, ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИЯ бутунлай ЙЎҚ.
Шундай экан, жаноб Шавкат Мирзиё, БИРИНЧИ ЙИҚИЛГАН ЖОЙИНГИЗДА яхшилаб ўтган кунларингизни ЯХШИЛАБ ЭСЛАНГ. Анан ўшандан ҳамма нарса ДЕМОКРАТИЯ БЎЛМАЁТГАН Ўзбекистонда эканлигини тушунишга бошлайсиз, жаноб Шавкат Мирзиё, акс ҳолда, фақат орқага кетаверамиз.
Тушунинг, Жаноб ёки Ўртоқ Шавкат Мирзиё, ҳамма нарса сиз ва сиз кабиларга боғлиқ. ЁКИ, ҚЎЙИБ БЕРИНГ, одамлар билганини қилаверсин. Ана ўшанда ҳамма нарса ОЛҒА КЕТИШГА БОШЛАЙДИ.