28 May 2022
14:18 - Юсуф Жума: РОССИЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ТАҲДИД БОРМИ?! ДЕПУТАТЛАР ҲАҚ - 
КОНСТИТУТСИЯНИ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТ!!!

Марказий Осиё - санксиялардан озод Россия.

Марказий Осиё - Путиннинг дунёга очиқ йўллари.

Марказий Осиё - Россиянинг хом-ашё базаси.
М.О.нинг ер ости бойликлари - олтину урандан -
кўмиру оҳаккача - барча конлари Кремль мулки.
Дунёга сотаётган газу неъфти М.О.ники.

М.О.нинг ягона ҳақиқий президенти - Путин.
Сохта сайлов билан сайланган беш югурдак “президентлар”
Путин танлаган ва тайинлаган сотқинлар.
М.О.да сотқинбоши - Ш.М.

Россия ўз хом-ашъё базасига уруш очадими?!

Навойи кон - металургия корхонаси -
Кремлнинг олтин кони.
Ўз олтин конига ўрис бомба ёғдирадими?!
Бутун М.О. - Путиннинг Навойи олтин кони.

Азовстал эмас.
Бу ерда Азовсталдаги эрлардан биронта йўқ.
Эркаги қулликка, урғочиси чўриликка ва ҳатто
фоҳишаликка кўнган элда эрлар нима қилсин?!

Борлари ё ВАЛИЖОН КАЛОНОВдай ( бу эрнинг
хўрланиши ва тақдири шахсан Ш.М. ва қудаларининг
бўйнида…) жиннихонада, ё украиналиклар билан
елкама-елка жанг этмоқдалар - ўзбекнинг
бу эрларига Тангрининг олқиши бўлсин!!!
Ва Ўзи асрасин!!!

Кўпчилик гумроҳлар ё Ўзбекистонни мустақил
деб кўрсатишга уринаётган ялтоқилар таҳдид
ҳақида вайсашмоқда…
Эсизки - булар ичида четдаги вайсақилар ҳам
бор. Юртдаги аҳмоқ четга чиққач доно бўлиб
қолмайди…
Қўрқманг, эй сотқин, далла гала!
Сиздан ўлим ҳам, уруш ҳам жирканади.
Сотқинлик - даюслик уруш ва ўлимдан кўра
оғир жазо - Улуғ Тангрининг энг даҳшатли
қарғиши…
Фақат Ш.М.га ўхшаган номуссиз кимсалар
хоинлик билан фахрланиб яшайверадилар…

Сўроқсиз дорга тортилишга лойиқ айрим
депутатлар конститутсияни ўзгартириш
тўғрисида аккиллай бошладилар -
КГБнинг бу итлари ҳақ.
Путин бир ўзгартириб, Ш.М.ни “президент” этди.
Энди яна ўзгартириб, Ш.М.ни умрбод югурдак этмоқчи.

Ш.М. - энг тўғри йўл - элу-юртга юракдан
ишлаш!

Иккинчи йўл йўқ!
Ҳокимияти яқинда тугайди ва менинг битганларимни
эслайди….
Умрбод президент бўламан, мендан сўнг Алишер
Усмонов шарафига Алишер қўйилган ўғлим бўлади,
деган ўйда яшаб, ўзини-ўзи шарманда этмасин.
Токи ундан кейин ўғли қизил юз билан яшасин…

Путиннинг ядроси ҳам уни асраб қололмайди.
Путиннинг ядроси - Путинни ҳам асраб қололмайди.
Озгина кўркидан кеккайган айрим аёллар
эркакларга керак нарса фақат менда бор деб доғда
қолади. Аслида у нарса ҳар бир гўзалда бўлади…

Путин ҳам шундай - ядро фақат менда бор деб
ўйлайди.
Оддийгина қуролдан бошқа қуроли йўқ мардона
Украина элидан ярим миллионлик қўшин, қанотли
ракеталар, кемалар, самолётлар билан енгилиб
шармандаси чиқди.
Шунчаки қотил - қуролсиз тўғри ўйларни,
қуролсиз сурияликларни ўлдирган қотил
ўзини саркарда санади - калта ақли шарманда этди…
Айрим чет разведка идоралари ҳозир урушни
шахсан Путин бошқаряпти - демоқдалар.
Йўқ, бошиданоқ шахсан ўзи бошқарди ва
енгилди.

Мен Ш.М.га кўп ёздим:
Суянганинг тоғ бўлса ҳам чўкаётган тоғ бўлса
суянма деб…

Алқисса, конститутсияни зудликда ўзгартириш шарт.
Унга бир жумла қўшиш етарли:
Сотқинларни дорга тортиш шарт - деган жумлани.

Шу асосда - энг биринчи бош сотқин Ш.Мни,
КГБ сайлаган барча депутатларни,
барча номуссиз сохта шоир - ёзувчиларни…
Ш.М.нинг ўрис босқинчиларига ўрнатган
номуссизлик ёдгорлиги учун, юртни ўрисга
сотгани учун, бошқаларни шунга
рози бўлиб яшаётганлари учун, дорга тортиш
қарорини қабул қилмоқлари шарт.
Ва ҳар бири ўзини-ўзи осса - фарзандлари
бош кўтариб юра оладилар…

2022 йил,25 май.