Сенат Раиси Ўринбосари Содиқ Сафоев “2022-2026-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Тараққиёти Стратегияси” тўплами тақдимоти якунида ОАВ вакилларининг қатор саволларига жавоб берибди.
Мана ўша савол ва жавобларнинг биттаси.
Нимамиш, 24 май куни Тараққиёт Стратегияси Маркази томонидан “2022-2026-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Тараққиёт Стратегияси” тўплами ва “Инсон Қадри” онлайн платформаси тақдимоти ўтказилибди.
Тадбир якунланаркан, тақдимот спикерларидан бирининг саволига нисбатан, Сенат Раисининг Биринчи Ўринбосари Содиқ Сафоев ОАВ вакилларининг қатор саволларига жавоб берибди.
Мана масалан, шундай савол келибди: “Содиқ Салихович, сизнингча, Ўзбекистоннинг 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар Стратегияси”да белгиланган режаларга қанчалик эришилди?”
Содиқ Сафоев бу саволга қуйидагича жавоб берибди. Нимамиш, бу саволларга жавобни халқимиз президентлик сайловлари пайтида бериб бўлганмиш. Ундаги муҳокама ва баҳсларда одамлар президент бошлаган ислоҳотни нафақат қўллаб-қувватлабди, балки давом эттириш ва чуқурлаштириш учун ҳам ваколат ҳам берганмиш.
Шу билан бирга, биринчи беш йилликда ўзбек жамияти олдида турган бирламчи муаммолар ечилган бўлса, энди фундаментал масалаларни ечиш, шу билан боғлиқ ҳуқуқий, ташкилий масалаларни ҳал қилиш вазифаси турганмиш. Бу каби саволларга жавоб бугун бўлиб бўлди. Энди Содиқвой бу саволларга олди-қочди жавоблар берганини ўта қисқа қайтарибди.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар бўлибди. Мунозара шу каби савол ва жавоблар билан битибди. Бундай савол-жавоблардан қутилиш йўлларини излаш керак? Нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?