21 May 2022
16:14 - Жуда қизиқ: Гарри Каспаров ва Михаил Ходорковский Россияда “хорижий агентлар” деб эълон қилинди

Владимир Путиннинг топшириғи билан тузилаётган Россия ҳукуматининг “жисмоний шахслар – чет эл агентлари” реестрига шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ва ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский киритилибди. Улар Украинадан маблағ олармишлар.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу ИККИ БУЮК ИНСОН айнан шу шаклда КАТТА РЎЙХАТГА киритилибди.

Россия Адлия Вазирлиги 20 май, жума куни шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни “хорижий агентлар” деб аталган шахслар реестрига киритибди. Бу рўйхатга таниқли шахматчи ва Кремль танқидчисидан ташқари, Россиянинг ЮКОС нефть компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ҳам қўшилибди.

Реестрга кўра, Гарри Каспаров ва Михаил Ходорковский Украинадан “хорижий молия маблағлари” олиб, сиёсий фаолият билан шуғулланишармиш. Бундан ташқари, Адлия Вазирлиги ЮКОСнинг собиқ раҳбарини Human Rights Foundation Америка жамғармаси билан ҳам боғлаб, шундай иш қилгани билан ўзини-ўзи улуғлабди.

Гарри Каспаров хабар эълон қилинган вақтда Россия расмийларининг қарорига изоҳ бермаган. Ходорковский Twitter микроблогида қисқача шундай ёзган эди: “Яхши руснинг паспорти олинди”.

Хуллас, демоқда “Ҳаракат” агентлиги мухбирлари, Россияда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунчилик бу йил, яъни 2012 йилда пайдо бўлганди. Ўшандан бери 450 га яқин ташкилот ва жисмоний шахслар тақиқ рўйхатига киритилган экан.

“Чет эл агентлари” жисмоний шахслар реестри апрель ойи бошида ишга туширилди ва “хорижий агент ННТлар”, “хорижий агент оммавий ахборот воситалари” ва рўйхатдан ўтмаган “хорижий агентлар ташкилотлари” рўйхати билан бир қаторда, тўртинчи шундай рўйхатга айланибди.

Демак, шу йўл билан ИККИ УЛУҒ ИНСОН Россиянинг ҳозирги Президенти Владимир Путин тарафидан ШАРМАНДАЛИК рўйхатига киритилибди. Яъни, тўла шармандалик бўлибди.

Бу ИККИ УЛУҒ ИСОН шундай хабарларга киритилиб, ўзини-ўзи яна бир марта ШАРМАНДА қилибди. Шу хабарга бу УЛУҒ ИНСОНЛАРНИНГ расмлари ҳам қўшилибди. Ўша расмларни биз ҳам шу хабарга илова қилмоқдамиз.