19 May 2022
19:37 - Алишер Усмонов ва Ирина Виннер ажрашишмоқда
Ҳозир Россияда яшаётган, асли Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов 30 йиллик никоҳдан кейин турмуш ўртоғи Ирина Виннер билан ажрашмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берган.

Манба хабар беришича, Москвадаги тинчлик суди Алишер Усмонов даъвогар сифатида қайд этилган ажрим ишини 7 июн куни кўриб чиқади. Бу маълумотни суд ахборот хизмати “РИА Новости”га тасдиқлаган.

Ажримнинг сабаблари ҳақида айтилмаган. Алишер Усмонов ва Ирина Виннер 1992 йилда турмуш қурганлар.

Алишер Усмонов 1953 йил Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида туғилган. 2021 йил унинг бойлиги 16 миллиард доллардан кўпроққа баҳоланган ва Россиянинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади. Украинада уруш бошлангач, Ғарб санкцияларига учради.

Ирина Виннер 1948 йил Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида туғилган. Бадиий гимнастика бўйича машҳур мураббий ҳисобланади. Ёшлигида қиличбозлик билан шуғалланган Усмонов ва бадиий гимнастика билан шуғулланган Ирина Виннер Тошкентда танишишган. Кейинчалик Москвада қайта учрашган жуфтлик 1992 йилда турмуш қурган. Уларнинг фарзанди йўқ.

Лекин, бунинг афсусланадиган жойи йўқ, чунки, улар фарзанд ясаш йилларидан ўтиб бўлдилар.