04 May 2022
16:00 - Владимир Зеленский Украинани тиклаш учун яна 600 млрд доллар керак бўлишини айтгани ва бунга эҳтиёжлар ҳақида
Украина янги Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу давлат жуда тез тикланади, хориж компанияларига мамлакатда фаолият юритиш учун энг қулай шароитлар тақдим этилмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг “махсус операцияси”дан сўнг мамлакатни тиклаш учун 600 млрд доллар кетишини айтибди.

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина жуда тез тикланади.

“Ғалабадан кейин барчасини жуда тез амалга оширамиз ва Украина аввалгидан ҳам чиройли бўлади”, - дебди Владимир Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, хориж компанияларига мамлакатда фаолият юритиш учун энг қулай шароитлар тақдим этилмоқда ва этилаверади.