Туркия бундай йўл тутишига Грециянинг машғулотлар сценарийсига техник қўшимчалар киритгани сабаб бўлибди.
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари 9-20 май кунлари Грецияда бўлиб “Tiger Meet” ном берилган НАТО ҳарбий машғулотларида қатнашишдан бош тортгани эълон қилинибди.
Туркиянинг бундай йўл тутишига Грециянинг икки мамлакат ўртасидаги қарама-қаршиликлар бўйича провокация уюштириш мақсадида машғулотлар сценарийсига техник қўшимчалар киритгани сабаб бўлибди. Анқара Афинанинг бу ҳаракатини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолабди ва шунга яраша ишлар қилмоқда экан.
Туркиянинг машғулотлар сценарийсига қўшимчаларни олиб ташлаш тўғрисидаги талаби рад этилди. Бунга жавобан Туркия ҳарбийлари “Tiger Meet” машғулотларида иштирок этишдан бош тортибди.
“Грециянинг позицияси НАТО доирасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотларга путур етказади. Бундан ташқари, Туркиянинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказишга уриниш ҳисобланади”, - дейилибди Туркия томонининг баёнотида.
Демак, НАТОнинг ичида ҳам тинчлик-хотиржамлик йўқ. Булар келажак учун энг ёмон ишдир. Бу аҳволдан тезроқ чиқиш учун Туркия керакли ҳаракатларини қилмоқда ва қилиши керак. Шундай экан, бу ишлар ҳали етрасизлиги ножиддийликдир!