19 April 2022
15:21 - Ўзбекистоннинг янги ҳокими Шавкат Мирзиё Тошкент Шаҳри Ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантиргани ва бошқа МАҲАЛЛИЙ МАСҲАРАБОЗЛИГИ ҳақида
Президент Шавкат Мирзиё раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинибди. Унинг айтишича, “Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, дебди президентимиз шу МАҲАЛЛИЙ МАСҲАРАБОЗЛИК йиғилишларида.

Хуллас, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилибди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига ЛОЙИҚЛИГИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ топширилибди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.

Кўриб турибсизки, бугунги МАҲАЛЛИЙ МАСҲАРАБОЗЛИК йиғилишида жуда кўп одам ишдан олинибди, бошқаларни бир амаллаб жойида ушлаб қилишибди. Бундай нарсаларга ортиқ чидаб бўлмайди. Буларни ЎЗГАРТИРИШНИ ўрганиш лозим. Тезлик билан!

Буларни ҳаммасини, биринчи бўлиб Шавкат Мирзиёнинг ЎЗИНИ ва бошқаларни ҳаммасини ўзгартириш керак. Бунга кучимиз етадими?