14 April 2022
20:46 - Ўзбекистонда 2021 йил IТ хизматлари экспорти 46 млн долларни ташкил этганмиш! Шу эртакларга ИШОНАДИГАНЛАР борми?
Ҳозирги диктатор Шавкат Мирзиё ҳузуридаги Ахборот Технологиялари Вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўнгги йилларда IТ соҳаcи буткул янгидан ташкил этилгани таъкидланганмиш.

Масалан, 2017 йилда соҳанинг экспорти ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, 2021-бу кўрсаткич 46 миллион долларга ЕТГАНМИШ.

2022 йилнинг биринчи чорагида:

- IТ хизматлари экспорти 16 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробар ОШГАНМИШ;

- жойларда қўшимча 2 минг 800 та мобил алоқа станциялари ЎРНАТИЛГАНМИШ (3 баробар кўпмиш);

-IT-парк томонидан 1,5 минг ёшлар иш билан таъминланиб, умумий сони 11,5 минг нафарга ЕТГАНМИШ.

2022 йилдан барча янги қурилган кўп қаватли уйлар оптик интернет билан фойдаланишга ТОПШИРИЛМОҚДАМИШ.

“Бир Миллион Дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратаётгани қайд этилганмиш ва бу ишлар давом ЭТТИРИЛАРМИШ.

Хуллас, шунақа гаплар демоқда “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари. Аслида, ҳақиқат бу гаплардан анча узоқда! Кўрамиз, буларнинг охири ҚАНДАЙ БЎЛАДИ???