14 April 2022
03:38 -
Яна маҳаллий масхарабозлик: Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа Тошкент йўлларидаги барча чуқурларни 10 кун ичида бартараф этишга топшириқ берганмиш! Шунга ишонадиганлар борми?

Тошкент Шаҳар Ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа шаҳардаги асосий кўчаларда юзага келган барча чуқурларни 10 кун ичида бартараф этиш бўйича топшириқ берибди, мазкур топшириқ берилган йиғилиш видеосини ҳокимлик матбуот хизмати эълон қилибди.
“Охирги 50-60 йилда Тошкент шаҳар бундай ёғингарчиликни кўрмаган эди. Ёғингарчиликдан кейин асфалтларимиз қиёфасини яққол кўрсатди, катта чуқурлар пайдо бўлди. [Бу] фуқароларимизнинг эътирозига сабаб бўляпти, ўзингизлар ҳам кўриб турибсизлар”, – дебди шаҳар раҳбари ҳамманинг олдида.
Сўнгра у 10 кун ичида Тошкент кўчаларидаги барча чуқурларни бартараф этишни топшириш топшириғини берибди.
Қаранг, дейди “Ҳаракат” муҳбири, шу битта қарор билан ҳамма топшириқлар бажарилармиш!!! Бўлмаган гап, буларни ҳеч ким 10 кунда қилолмайди!!! Гап 10 кунда эмас, бундан ҳам кўп вақт берилишидадир!!! Айнан, шундай қилиниши керак!!!