30 July 2009
00:53 - Термизда тужжорларнинг охирига етмаган исёни
Сурхондарё вилояти марказидаги Юбилейний бозори бузилиши муносабати билан 62 нафар тадбиркор вилоят прокуратураси ва ҳокимлиги олдида намойш қилишга уринди. Етарлича ташкиллаштирилмаган норозилик ифодаси давомида маҳаллий маъмурлар тужжорларни тинчитишга ҳаракат қилди. Можаро ҳалигача давом этмоқда.

Воқеа шоҳидларининг таъкидлашича, Термиз шаҳар ҳокимлигининг қарори билан мазкур бозор ўрнида қандолат цехлари бунёд қилиниши керак эмиш. Тужжорлар эса қора қозони қайнаётган тирикчилик манбаини бой бермоқчимас.