06 April 2022
19:05 -
Ҳукумат мажлисида давлат органлари матбуот хизмати иши танқид қилиниб, Автоқўмита Раиси ва Андижон Шаҳар Ҳокими огоҳлантирилибди
Бугун Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисида давлат органлари фаолияти очиқлиги тўғрисидаги қонун, президентнинг ОАВ мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ахборот хизмати фаолиятини ривожлантириш тўғрисидаги қарори ижроси бўйича давлат органлари раҳбарлари масъулияти масаласи муҳокама қилинибди.
Қонун ва қарор ижроси ўрганилганда, айрим вазирликлар ва идоралар томонидан ушбу ҳужжатлар талабларини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётгани аниқланибди.
Хусусан, қонун 5-моддасига кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар ижроси, бюджет маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари, оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар расмий сайтларда эълон қилиб борилиши керак экан.
“Бироқ, деярли барча вилоятлар ҳокимликлари (Жиззах вилоятидан ташқари) веб-сайтида долзарб бўлган очиқ маълумотлар ва жамоатчиликни алоҳида қизиқтирадиган мавзулар бир ойдан уч ойгача янгиланмаган”, дейилади ҳукумат хабарида.
Қонун 13-моддасига кўра сайтларда ахборотни янгилаб бориш даврийлиги ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак. Бироқ, ўндан ортиқ давлат органи ва ташкилотлари, жумладан, Халқ таълими вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан очиқ маълумотлар ўн кундан бир ойгача кечиктириб эълон қилинаётгани айтилибди.
Шунингдек, ўрганилган 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг 35 тасида расмий сайти ишламаяпти. Андижон вилоятининг Асака, Бўстон, Булоқбоши, Шаҳрихон, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Избоскан, Пахтаобод туманлари ва Хонобод шаҳри, Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Юнусобод, Бектемир туманлари, Сирдарё вилоятининг Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Мирзаобод ва Ховос туманлари, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Миришкор, Нишон туманлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Тўрткўл, Тахиатош туманлари, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қўшкўпир тумани, Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё туманлари, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри, Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ҳокимлиги сайтлари ана шундай аҳволда экани билдирилибди.
Қарорга кўра, 280 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида биринчи марта ахборот хизмати ташкил этилиши керак экан. 90 дан ортиқ ташкилотда ахборот хизматлари тегишли мақом ва шарт-шароитлари билан қайта ташкил қилинганмиш.
“Бироқ, ҳалигача айрим вазирликлар ва идоралар давлатимиз раҳбарининг қарори талабларини бажармай келмоқда. Мисол учун, 3 та республика ташкилотида ахборот хизмати раҳбари ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи мақомига эга эмас. 10 та вазирлик ва идорада матбуот котиби меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра ташкилот раҳбари ўринбосарига тенглаштирилмаган. Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларида матбуот котиби лавозими вакант. Ҳудудларда ахборот хизматларига қўшимча штатлар ажратилмаганлиги сабабли ўтказилаётган тадбирлар, янгиликлар тезкорлик билан сифатли ёритилмаётир”, дейилмоқда расмий хабарда.
Бу мажлисда Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги раҳбариятига тизимда очиқлик сиёсати қониқарсизлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлигига Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Сайхунобод, Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманлари ҳокимликларида ахборот хизмати фаолияти яхши ташкил этилмаганлиги кўрсатиб ўтилибди.
Очиқлик сиёсати юзасидан ишларни етарли ташкил этмагани, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқаларни тизимли йўлга қўймагани учун Автомобиль Йўллари Қўмитаси раиси А.Абдувалиев ва Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров огоҳлантирилибди.
Барча вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига қонун ва қарор ижросига қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаб, амалга ошириш вазифаси қўйилибди.
Хуллас, шунақа қарор ва унинг бажарилиши ҳақида шу хабар эълон қилинибди. Нима ҳам дердик, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари, бу хабарни шундайлигича қабул қилишдан бошқа иложимиз йўқ.