05 April 2022
18:00 - Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ва Россиядан олиб кирилаётгани эълон қилингани ҳақида хабар
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар маълум қилинди. Давлат Статистика Қўмитаси шу ҳақда хабар билан чиқди.

Давлат Статистика Қўмитасига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда экан. Бу – 36,1 фоиз бўлибди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:

- Қозоғистон - 36,1 фоиз;
- Россия – 25,6 фоиз;
- Бразилия – 12,4 фоиз;
- Беларусь – 4,4 фоиз;
- Покистон – 3,6 фоиз;
- бошқа давлатлар – 17,9 фоиз.

Давлат Статистика Қўмитаси 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини ҳам маълум қилибди.

Булар:

- буғдой – 113,1 млн АҚШ долларига;
- шакарқамиш – 59,6 млн АҚШ долларига;
- маргарин маҳсулотлари – 52,1 млн АҚШ долларига;
- қорамол гўшти – 26,5 млн АҚШ долларига;
- ўсимлик ёғи – 22,5 млн АҚШ долларига;
- картошка – 21 млн АҚШ долларига;
- какао ва шоколад – 19,6 млн АҚШ долларига;
- буғдой уни – 16,4 млн АҚШ долларига;
- банан – 11,5 млн АҚШ долларига;
- болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,1 млн АҚШ долларига;
- сут маҳсулотлари – 8,7 млн АҚШ долларига;
- чой – 7,4 млн АҚШ долларига;
- парранда гўшти – 7,2 млн АҚШ долларига;
- мандарин – 5,9 млн АҚШ долларига;
- маккажўхори – 5,7 млн АҚШ долларига;
- қаҳва – 5,1 млн АҚШ долларига.

Энг қизиғи, бундан олдинги хабарларда Ўзбекистонга импорт картошка асосан Покистондан олиб келинаётгани айтилар экан. Мана энди қизиқ нарсалар бўлибди!