03 April 2022
19:30 -
Юсуф Жума: КЎКЛАМ ҚЎЗҒАГАН ЎЛМАС ТУЙҒУЛАР…
Мен севги куйчиси бўлишни орзу этардим.
Барча кишиларни азиз билардим, барчани яхши деб ўйлардим…
Ўрис Украинага - беозор юртга, беозор элга бостириб
киргандай тоза юрагимга ёвузлик бостириб кирди.
Кўнглим Украинадай вайрон бўлди…
Ҳозир бу ҳақда сўзни бас этиб, бола чоғимдаги тилакларимдан бошланган
севги тўғрисидаги шеърларимдан иккитасини эълон этаяпман.
Менинг ёвузликка қарши туришимга кенг майдон
бериб келаётган “ҲАРАКАТ”да шеъримни хушлайдиганлар ҳам йўқ эмас…
Тағин ўтган ва ҳозирги барча шоирларни беллашувга чорлайман:
Биринчи шеърим билан белашадиган шоир бўлса, шу шеъримга тенг бўлса, билдиринг.
Тўпиғимдан келмайдиганларни ҳам улуғ деб ардоқлаган эрман, зўр бўлса тан оламан.
Майли эзма Фирдавсийдан, майли Ҳофиздан изланг, майли ўзинггиздан бўлсин.
Биринчи машқимнинг охиридаги байтга бир оғиз изоҳ бераман:
Ёлғон деганда Тангрини эмас, Тангрига бўлган ишончимни етарли эмас деяпман.
Ҳазрати ИСО МАСИҲ - кимки Тангрига менчалик ишонса - мен этган ишларни эта олади - деганлар.
Ахир бирортамиз ўликни тирилтира олмаймизку?!
Демак, ишончимиз етарли эмас.
Ичи қоралар бошқача тушунтиришлари мумкин.
Шеъримни тушунадиган буюк устозим Эркин Воҳид, руҳларига Тангрининг олқиши бўлсин,
эсизки ўтиб кетдилар.
Юсуф Жуманинг кичик бир шеърида кутубхона - кутубхона китобларнинг қудрати бор деб ёзгандилар…
Кутубхоналарда Фирдавсийнинг ҳам, ўзимнинг ҳам китобим борку - демаганлар - юракларининг чексиз тозалигига қаранг….
Армон ўлчашолмас ҳеч ким мен билан,
Пушмон ўлчашолмас ҳеч ким мен билан.
Жон не - олди кўрки кўкдан Тангрини,
Йўқ жон - ўлчашолмас ҳеч ким мен билан.
Қулатди бошимга барча самони -
Осмон ўлчашолмас ҳеч ким мен билан.
Олти кунда қурди, бир оҳда йиқдим,
Вайрон ўлчашолмас ҳеч ким мен билан.
Оллоҳ деб оҳ урдим, оҳимда Оллоҳ,
Раҳмон ўлчашолмас ҳеч ким мен билан.
Китоб бўлиб тушди - Азиз бошимга -
Қуръон ўлчашолмас ҳеч ким мен билан.
Юсуф - ёлғон - ёлғон - Тангри деганинг -
Ёлғон ўлчашолмас ҳеч ким мен билан…
2018 - 2022 йиллар, 2 апрель.
* * * * *
Ёнар қуртни юлдузларнинг юлдузи деб,
Юлдузларнинг юлдузини бой берибман.
Пастдан пастни азизларнинг азизи деб,
Азизларнинг азизини бой берибман.
Бой берилган севги ўрни тўлармиди,
Ўрни тўлса севги севги бўлармиди?!
Бир ботқоқни гулбоғ санаб - гумдон бўлдим,
Бир гулбоғни ботқоқ санаб - кулдон бўлдим,
Оқ илонни оққушим деб - қурбон бўлдим,
Оққушимни оқ илон деб - хазон бўлдим,
Бой берилган севги ўрни тўлармиди,
Муҳаббатнинг иккинчиси бўлармиди?!
Иккинчиси бўлса Тангри - Тангримиди?!
Иккинчиси бўлса севги - севгимиди?!
Ҳар нарсадан айри бахтли ўтган бордир,
Вале ўша севганидан айримиди?!
Бой берилган севги ўрни тўлармиди,
Ўрни тўлса айри бахтсиз бўлармиди?!
Юмиқ кўзлар - ўпқонларнинг ўпқонидир,
Янглиш излар - тўфонларнинг тўфонидир,
Ернинг юзи адашганлар қўрғонидир,
Ўлим нима - адашишлар қиронидир,
Бой берилган севги ўрни тўлармиди,
Ўрни тўлса - ўрним - ўлим бўлармиди?!
Эсларимдан чиқмасимдир - юзи ойдин,
Кўзларимдан чиқмасимдир - кўзи ойдин,
Бой берилган севги боис чиқса ҳам жон,
Чиққан жондан чиқмасимдир - ўзи ойдин…
Бой берилган севги ўрни тўлармиди,
Ўрни тўлса Юсуф тирик ўлармиди?!
2022 йил, 2 апрель.