01 April 2022
15:20 - Маҳаллий масхарабозлик: Бош Вазиримиз Aбдулла Aрипов Қирғизистонга амалий ташриф буюргани ҳақида
Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасига боргани ҳақида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси хабар қилибди. Қаранг, қўшни мамлакат учун шу ҳам хабар бўлибди.

Айтилишича, Ўш Халқаро Аэропортида юқори мартабали меҳмон - Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Ариповни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров кутиб олибди.

Бугун икки давлат ҳукумат раҳбари - икки томонлама учрашув ўтказадилар. Шунингдек, Қирғизистон президентининг чегарадош вилоятлардаги ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этадилар.

Ана ўқувчиларимизга шундай БУЮК иш хабар қилинибди. Бундай хабарлар билан ҳеч қандай иш олға кетолмайди!!!