31 March 2022
22:39 - Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади. Шубҳа йўқ, чунки бундай қарор мусулмонлар идорасининг топшириғи билан қабул қилинибди!
Ўзбекистонда “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” деб номланган президент қарори имзоланди. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши жорийдаги йилнинг 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан маълум қилишларича, идора Уламолари кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 2 апрел, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги масжидларда таровиҳ намозларининг кунлик тақсимоти эълон қилинган эди.

Демак, хатми Қуръон рўзанинг биринчи кунидан бошланиб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланган.