29 July 2009
23:51 -
Покистонда жонли бомбачилар тайёрланадиган мактаб қўлга олинди, Салой Мадамин, Исмоил Дадажон, Дилором Исоқ кабиларнинг тарвузи қўлтиғидан тушди
Англияда чиқадиган The Independent газетасининг бугунги сонида газета мухбири Умар Уарайичнинг “Толибоннинг тирик бомбалар тайёрловчи мактаби” номли мақоласи эълон қилинди. Мақола муаллифи Покистон расмийларига асосланиб, Сват водийсида Толибоннинг ёш болалардан тирик бомбалар етиштирадиган мактаби топилгани, орасида 9 ёшли болалар ҳам бўлган 20 нафар ёш йигитча қутқарилгани айтилади. Қутқарилганлар Толибон таарфидан яратилган “мияни ювиш” мехенизмлари ҳақида гапириб беришибди ва Сват водийсида мингдан ортиқ ўзлари каби ёшлар ўқитилаётганини айтишибди. Ёшларга “Покистон армияси Ғарб капитализм дунёсининг иттифоқчиси, у Ислом душмани, шу сабабли унга қарши уруш олиб бориш асосли” деб тарбия беришар экан.
Шуни айтиш керакки, ёшлардан тирик бомбалар, яъни Оллоҳ номидан айтилган ҳар қандай буйруқни (Олооҳнинг буйруғини эмас, Оллоҳ номидан кимлардир берган буйруқни) бажарадиган ёшлар тайёрлаш Толибон ёки Ал-Қоиданинг ихтироси эмас. Бундай мисоллар демократликка даъво қилаётган ўзбек мухолифатчилари ичида ҳам бор.
“Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси раҳабари Салой Мадамин “Эрк” номли газетада (№2, 1994) ёшларимизни ўлимдан қўрқмайдиган ва Оллоҳ номидан айтилса, ўлимга кетаверадиган қилиб тайёрлашимиз керак, деб ёзганди. “Эрк”нинг шу руҳда тайёрлаш учун 1994 йилда Туркияга олиб келган ёшлари кейин Ўзбекистонда қўлга туширилган. Уларни тайёрлашда иштирок этгани сабабли судланган “Эрк” партияси котиби Дилором Исоқова ҳозир “Бирдамлик”да. У экстремист-фанатикларга қўшилиб қолганидан афсуслангани, бу йўлдан қайтгани ҳақида баёнот берганини ҳеч ким эшитмади. Демак, энди ишлар “Бирдамлик” номи остида давом этмоқда.
Ҳозир ҳизбутаҳрирчи бўлиб олган собиқ бирликчи Исмол Дадажон ҳам демократия билан иш битмайди, бизнинг йўл тўғри, натижаларини яқинда кўрасиз, деб гапирганда Сват водийсида тайёрланаётган “мард”ларга, ҳизбутаҳрирчилар курашининг жиҳод босқичига имо қилгани аниқ. Дарвоқе, у ҳам ҳозир “Бирдамлик”да шекилли.
Ўзбек демократлари бундай провокатор-экстремистларни вақтида фош қилмасалар, ўзбек демократларининг демократлигига дунёда ҳеч ким ишонмай қолади.