10 March 2022
19:23 - Украина ва Россия вазирлари Анталияда келишолмабдилар, демак, ҳали уруш давом этаверади!
Бугун эрталаб Туркиянинг Анталия шаҳарида Украина, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг бекорчи учрашуви бўлиб ўтди. Вазирлар - Дмитрий Кулеба, Сергей Лавров ва Мавлуд Човушўғли – сал кам 1 соат гаплашибдилар, аммо натижа бўлмабди.

Россия ва Украина вазирлари учрашувдан кейин алоҳида матбуот конференциялари ўтказиб, ҳар ким ўзи ҳақлигини исботлашга ҳаракат қилибди. Иккала вазир ҳам ҳақдек кўринмоқда, аслида, Украина вазири кўпроқ ҳақ кўринмоқда.

Иккала вазир ҳам ўз чиқишларида халқнинг олдида ўзларини оқлашга ҳаракат қилишган, аммо ҳар бир вазир ўзича ҳақ. Нимамиш, Сергей Лавровга кўра, унинг Президенти Владимир Путин ҳақмиш, Дмитрий Кулебага кўра, айнан Украина Президенти Владимир Зеленский ҳақмиш.

Аслида, ҳақиқат ўртада – икки тараф ҳам ҳақ бўлган жойлар бўлган, икки тараф ҳам ноҳақ бўлган жойлар бўлибди.

Кўрамиз, икки вазир ўз пойтахтларига етиб олгач, қандай хулосалар беришади, 2 президент қандай хулосага келишади.

Нималар бўлишини ўшанда кўрамиз, асосий хулосалар ўшандан кейин бўлади. Аммо, Россиянинг аҳволи оғир эканлигини бутун ДУНЁ кўриб турибди, чунки ҲАҚИҚИЙ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ким ҳақ эканлигини тўғри кўрсатиб бормоқдалар!