05 March 2022
01:36 - Юсуф Жума: ШОНЛИ УКРАИНАНИНГ ШОНЛИ ЕТАКЧИСИ ВЛАДИМИР ЗЕЛЕНСКИЙГА БАҒИШЛАНАДИ
Тангрининг олқишлари украинларга энсин -
Бу эл бошига кимни қўйишини билади.
Фақат ўз ери эмас, озод бўлсин деб очун,
Қутурган ёвга қарши жон тикиб жанг қилади.

Қутқаради кураши Кремль қутузидан -
Золим ўрисдан мазлум ўрис тутқунларини.
Жасорати дунёга дарс бермоқда номусдан,
Қуёшга айлантирар умид учқунларини!

Украин, сенга бўлсин - Тангрининг олқишлари,
Бошингда эрлар эри - очун айтди баралла!
Жоҳил халқимга ёғар - Тангрининг қарғишлари,
Йўқ бошида - боши йўқ, ори йўқ - сотқин - далла.

Олтин юртини ўрис хазинасига ташиб,
Ўзи ўрис тезагин ичидан излар емиш.
Бошидаги бошида орини ётга қўшиб,
Номусфурушлигини номус дер - номусфуруш.

Йўлни танлашдан тортиб - дўстни танлашгача то,
Танлашда адашганлар - яшаб ўтадилар хор.
Нимада хато этсанг - майли хато эт, аммо
Бошга кимни қўйишда хато этмагин зинҳор.

Туркистонда кўмилди боболарнинг йўллари,
Фақат тиллар диндадир, кўнгиллар чиққан диндан.
Марказий Осиёнинг аҳмоқ, қўрқоқ эллари,
Бошга кимни қўйишни ўрганинг украиндан!

Девона Владимир енгилди аллақачон,
Мардона Владимир Зеленскийдан - тағин
Енгилди номард дунё, энг зўр қурол - шараф - шон,
Шараф - шонингга шараф - шон қўшилсин, УКРАИН!!!

2022 йил, 2 март.