19 February 2022
15:14 -
АҚШ Президенти Жо Байден коронавирус сабабли жорий этилган фавқулодда вазият режимини узайтирибди
АҚШ Президенти Жо Байден 2020 йил мартда коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган фавқулодда вазият режимини кеча узайтирибди. Бу ҳақда Оқ Уй сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, COVID-19 фуқаролар ва АҚШ хавфсизлигига таҳдид солишда давом этмоқда ва ҳали давом этаверса керак.
"Шу сабабли 2020 йил 13 мартда эълон қилинган миллий фавқулодда вазият 2022 йил 1 мартдан кейин ҳам кучида қолиши лозим", - дейилган Жо Байденнинг баёнотида.
АҚШ Президенти Жо Байденнинг сўзларига кўра, коронавирус 900 мингдан ортиқ америкаликларнинг умрига зомин бўлди ва унга қарши курашиш учун федерал ҳукуматнинг барча имкониятлари талаб қилинади.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 78,3 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 933,7 минг бемор вафот этган.
Хуллас, АҚШда шунақа аҳвол. Кўрамиз, буёғи нима бўлади, демоқда “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари.