06 February 2022
01:13 - Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Пекинда Марказий Осиёлик ҳамкасблари билан учрашгани ҳақида
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Пекинда қишки Олимпия Ўйинларининг очилиши доирасида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари билан учрашибди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кеча Пекинда қишки Олимпия Ўйинларининг очилиши доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашгани ва шу каби воқеалар ҳақида хабарлар кўп. Уларнинг баъзилари тўғрисида ҳаммага хабар бериш фойдали бўлса керак.

Суратларда Шавкат Мирзиё Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашаётган пайтда олинган расм билан танишинг.

Эслатиш керакки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 4 февралда Пекиндаги “Қуш Уяси” миллий стадионида бўлиб ўтган XXIV қишки Олимпия Ўйинларининг тантанали очилиш маросимида қатнашди. Мана энди, яқин ҳамкасблари билан расмга тушаётганини кўрмоқдасиз. Минг афсусуки, бу қаторда Туркманистоннинг диктатори Курбангули Бердимуҳамедов йўқ. Чунки, у Хитойга етиб келолмабди, шекилли.