Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилингани бугун ФВВ хабарида айтилмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 28 январ кунидан 31 январ санасигача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинибди.
“Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз”, - дейилибди ФВВ хабарида.
Маълум бўлишича, 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши кутилади. Шунинг ҳисобига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилади, натижада мазкур ҳудудда чанг бўрони ва ғуборлар кузатилиши мумкин.
28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда булар кучли бўлиши мумкинмиш.