18 January 2022
17:00 - Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев: “Элитада ҳеч қандай зиддият йўқ” эмиш!

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев намойишлардан кейин илк марта оммага кўриниш берибди. У видеомурожаат қилиб, пойтахтдан ҳеч қаерга кетмагани ва элитада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқлигини айтиш билан чекланиш йўқлигини айтибди.

Унинг видеомурожаати Қозоғистон президенти сайтида эълон қилинибди.

“Январдаги воқеалар бутун Қозоғистонни ҳайратга солди. Бу тартибсизликлар мамлакат яхлитлигини йўққа чиқариш учун уюштирилди. Бу воқеалар яна бир бор кўрсатдики, мустақиллик кўз қорачиғидай эҳтиёт қилинадиган мўрт идишга ўхшайди. Бўлиб ўтган воқеалар барчамизга дарс бўлиши лозим. Бу тўполон ва қотилликларнинг ташкилотчиси ким эканини аниқлаш керак. Тергов бу саволга жавоб беради.

Ҳалок бўлганларнинг яқинларига чин дилдан таъзия билдираман. Жароҳатларганларга эса тезроқ тузалиб кетишини тилайман.

Менинг манзилимга ОАВда ёғилаётган гапларга жавоб берар эканман, 2019 йил президентлик ваколатини Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширганимни эслатмоқчиман. Шундан буён пенсионерман. Ҳозир эса Қозоғистон пойтахтида муносиб дам оляпман, ҳеч қаерга кетганим йўқ.

Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг тўлақонли раҳбари. У Хавфсизлик кенгаши раиси ва тез орада «Нур Отан» партияси раислигига ҳам сайланади. Бу борадаги миш-мишлар асосга эга эмас.

Ҳаммага маълумки, мен 30 йил давомида Ватаним учун енг шимариб ишладим. Биз унинг чегараларини мустаҳкамладик, самарали ислоҳотлар ўтказдик. Биргаликда Қозоғистон мустақиллигини мустаҳкамладик, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда катта ютуқларга эришиб, кўплаб кўрсаткичлар бўйича нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲда етакчига айландик. Қозоғистон дунё танийдиган давлатга айланди. Бунга миллатимиз бирдамлиги билан эришдик.

Мамлакат тинчлиги доим менинг бош мақсадим бўлган. Бу бебаҳо қадриятимизни асрашимиз керак. Албатта, бу инқироздан ўтамиз ва янада кучли бўламиз.

Қадрли ватандошлар, сизларга саломатлик тилайман. Давлат раҳбари лавозимида мен олиб борган ислоҳотларни қўллаганингиз учун миннатдорман”, дебди Нурсулон Назарбоев ўз мурожаатида.

Айтиш керакки, Нурсултон Назарбоевнинг оила аъзолари йирик давлат компаниялари, давлат органлари ва ҳукумат билан алоқадор ташкилотлардаги постларини йўқотдилар.

Қозоғистон биринчи президентининг катта қизи, тўғрироғи, Парламент депутати бўлмиш Дариға Назарбоева январь ойи охиригача парламент қуйи палатасининг ялпи мажлисларида қатнашишдан бош тортганини айтиб, бу нарса гўёки унинг Матбуот Котиби лавозимига тикланишидан кейин юз беришини айтибди.

Президентнинг илк мурожаатини қуйидаги сайтда кўришингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=qje8CCkQBMs