13 January 2022
19:30 - Жорийдаги йилнинг 15 январидан Ўзбекистонга киришда янги чекловларга амал қилиш керак бўлади. Бунинг сабабларидан бири - Омикрон штаммидир!
Ўзбекистон ҳукумати 15 январдан мамлакатга хориждан кириб келувчилар учун янги карантин талабларини кучайтирмоқчи эканлиги аввалдан маълум бўлганди.

Республика Махсус Комиссияси Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми Омикрон кириб келиши муносабати билан 9 январ куни навбатдаги чеклов чораларини эълон қилганини биламиз.

Унга кўра, 15 январдан:

- Хориждан кириб келувчилар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) манфий натижа берган ПЦР-тест тўғрисидаги маълумотномага эга бўлиши керак (камида 48 соат олдин олинган).
- Агар ПЦР-тест бўлмаса, аэропорт/вокзал/чегара ўтказиш пунктларида экспресс тест топшириши шарт бўлади.

Шунингдек, Умра Зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистони ҳудудида ПЦР- ёки экспресс-тест топширадилар. Тест натижалари ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади. Ўзбекистонга фақат манфий натижа кўрсатган ҳолда қайтиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 7 январ куни Дубайдан Тошкентга келган рейс йўловчисида коронавируснинг янги штамми аниқланган эди. Сўнгги ҳафта давомида мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда - сўнгги кунда 714 кишига ташхис қўйилган (бир кун олдинги кўрсаткич 604та эди).

Хуллас, Ўзбекистон Махсус Комиссияси қанчалик ҳаракат қилмасин, ишларимиз яхши эмас, демоқдалар “Ҳаракат” Агентлиги вакиллари. Бунга қарши, яъни янги Омикрон штаммига қарши курашиш ҳам ўз қўлимизда бўлади.