28 July 2009
20:52 - Тошкент-Новосибирск поездида ўзбек бир тонна бақлажон билан қўлга тушди
Шарқий Қозоғистон Божхонаси ходимлари Тошкент-Новосибирск поездида бекитиб олиб кетилаётган сал кам бир тонна бақлажон топдилар, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида.

45 қутига жойлаштирилган бақлажонларни “Железнодорожний” божхона пунктининг ходимлари топишган. Уларнинг эгаси ўзбекистонлик йўловчи эканлиги аниқланибди. У бақлажонларни Новосибирскка сотишга олиб кетаётганини тан олибди ҳам. Молнинг умумий нархи 116 минг қозоқ тангаси деб белгиланган.

Бу воқеа бўйича маъмурий иш очилган ва судга топширилган