07 January 2022
22:56 - Қозоғистон бизнеси тартибсизликлар натижасида кўрган зарар 198 млн доллар деб баҳоланибди, аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши муқаррар! Маҳаллий ахборот воситалари нима дейишади?

Тартибсизликлар оқибатида Қозоғистон бизнесига етказилган зарар 87,2 млрд тенге (198 млн долларга яқин)ни ташкил этганмиш. Бу ҳақда "Атамекен" Миллий Тадбиркорлар Палатасига асосланиб маҳаллий ОАВ хабар берди, деб ёзмоқда Интерфакс Агентлиги.

Бундан 85,8 млрд тенге Олмаотага тўғри келармиш.

7 январь ҳолатига мамлакатнинг ўн регионида 848 та бизнес субъекти ва 1021 та объект зарар кўргани аниқланганмиш, жумладан, Олмаотада 789 та субъект ва 950 та объектга зарар етказилганмиш.

Қайд этилишича, Палата Бошқаруви раиси Аблай Мирзахметов Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда зарарни қоплаш механизмлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилганмиш.

Хуллас, шунқа гаплар! Кўрамиз, буёғи нима бўйлади? Қани, бизнинг ҳурматли ўқувчиларимиз нима дейишади?