05 January 2022
15:47 - Ҳақиқий хабармиш: Шавкат Мирзиё қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанмиш! Шунга нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?
Президент Шавкат Мирзиёнинг Матбуот Котиби Шерзод Асадов хабар беришича, Давлат Раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган экан, шу сабабли бўлса керак, бу йил ҳам шундай қилинганмиш.

Ўтган йили давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилгани айтилган экан. Бу йил ҳам шундай бўлармиш!

Хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё президент лавозимида қарийб 4 йиллик фаолияти даврида учинчи марта расман меҳнат таътилига чиқмоқдамиш.

Шу каби ҳақиқий хабарга ишониб бўладими, гап навбатдаги масхарабозлик ҳақида кетмоқда. Кўрамиз, буёғи нима бўлади, унинг ҳақиқий дам олиши қаерда ўтади?