04 January 2022
21:26 -
Уч-тўрт кун аввал ишга тушган Самарқанддаги янги туннел деворларидан сув отилиб чиққанига нима дейсиз! Ҳеч шубҳасиз, унинг қурилиши тендерсиз амалга оширилган?
Бу қурилиши учун 143 млрд сўм сарфлаган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Кўприкқурилиш” трести УК томонидан амалга оширилган ва у 2021 йил 31 декабрь куни фойдаланишга топширилганлиги эълон қилинган экан.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 31 декабрь куни фойдаланишга топширилган автомобиль-трамвай туннели шаклидаги йўл ўтказгич деворларидан ёмғир туфайли сув сизиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқатилибди.
Туннел очилганига бир ҳафта ҳам бўлмаган экан, айб кимда? Ҳозироқ маълум бўлибдики, айб – қурувчи тендерсиз топилганида экан.
Ҳа, 2021 йил 31 декабрь куни Самарқандда Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида барпо этилган автомобиль-трамвай туннели тантанали равишда очилиб, туннель қурилиши 2019 йил охирида бошланган экан ва у қурилиш 2022 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидан олдин шаҳар кўчаларини реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар доирасида амалга ошириш режалаштирилган экан.
Қурилиш сабабли чорраҳадаги транспорт қатнови тўхтатиб қўйилган, шу жумладан 2-рақамли “Вокзал - Сиёб бозори” трамвай қатнови ҳам. Хуллас, бунақа қурилиш билан ҳеч нарсани тезда тузатиб бўлмайди. Ҳамма нарса бошқатдан, айниқса, туннелнинг деворлари ҳам бошқатдан қилиниши керак.
Туннель ҳар бир томонга учта ҳаракатланиш йўлагига эга бўлиб, улардан бири трамвай учун мўлжалланганлиги ҳам билдирилибди.
Хуллас, Bakiroo канали туннелни “Ғалвиртуннел” деб аташган экан. Нима энди, туннел битибди, сувлар ғалвирда теширишлар билан ташилаверадими? Бошқа нарсалар қандай юради, бу туннелдан?